Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ҳарбийлари Сурия мудофаа вазирини шарманда қилди

4105

Якшанба куни Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ва Россиянинг Суриядаги қўшинлари қўмондони Александр Чеко РФ ҳарбий-денгиз флотига бағишланган тадбирда иштирок этди. Тадбирлар Тартус портида бўлиб ўтган.

Россиянинг “Известия” газетаси томонидан эълон қилинган видеороликда рус ҳарбийларининг Аббосга Чеко ортидан асосий ҳарбий кемага ўтишига йўл қўймаганини кўриш мумкин. шундан кейин Сурия мудофаа вазири оддий зобитлар қаторида туришга мажбур бўлган.

“Ажойиб! Россия аскари Сурия мудофаа вазирининг Россия қўшинлари қўмондони ортидан Тартус ҳарбий-денгиз базасида ҳамроҳлик қилишига рухсат бермади”, – деган Фарид Ал-Махлул номли Twitter фойдаланувчиси.

Бу Сурия олий раҳбарияти билан учраган биринчи шу каби ҳолат эмас. Ҳатто Башар Асаднинг ўзи 2017 йилда шу каби ҳолатга дуч келганди. Ўшанда у Хмеймим авиабазасига ташриф буюрган Владимир Путин билан сайр қилмоқчи бўлганда, рус ҳарбийлари бунга изн бермаганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

130 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

129 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

217 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

275 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

455 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

518 09:55 01.10.2022
« Орқага