Янгиликлар

Россия Идлибни бомбардимон қиляпти

1801

Россия ҳарбий самолётлари бугундан эътиборан Суриянинг шимоли-ғарбида, хусусан Идлибда жойлашган 18 та аҳоли пунктини бомбардимон қилишга киришган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар тарқатди. 

Бомбардимонлар оқибатида камида беш киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. 

2018 йилнинг сентябрида Туркия ва Россия ўртасида Идлибда демилитаризация ҳудудини тузиш бўйича келишув имзоланган эди. Бироқ Анқара Идлибда Сурия армиясининг, Эрон қўллаётган гуруҳлар ва Россиянинг ҳужумлари тўхтамаганини айтмоқда. 

Туркия Идлибда вазиятнинг таранглашиши оқибатида янги қочқинлар тўлқинининг пайдо бўлишидан хавотир билдираётган эди. БМТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг декабридан бери ҳудудни 900 мингдан ортиқ киши тарк этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

360 15:30 06.04.2020

Москва Марказий Осиё давлатлари интеграциясига қарши – қозоқ сиёсатшуноси фикри

603 14:30 06.04.2020

Россияда кўп қаватли уй портлади

833 22:30 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1705 21:30 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2513 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

739 14:30 31.03.2020
« Орқага