Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россия кечикди...

3442

Россияда коронавирус бўйича аҳвол оғирлашмоқда. Ҳозирги кунда вирус Федерациянинг 26 ҳудуди бўйлаб кенг тарқалган ҳолда умумий ҳисобда касалланганлар 1530 нафардан ошиб кетди. 

Кузатувчиларнинг фикрича эпидемия ривожи бўйича руслар вируснинг ўчоғига айланган Европадан 7-10 кун орқада. Улар чегараларни нисбатан кеч ёпгани, қатъий карантин чоралари кечиктирилаётгани ўсиш суратини янада тезлаштиради. Россияда аҳволнинг оғирлашиши бизга ҳам тўғридан тўғри зарба беради. Айни дамда турли манбаларда келтирилишича Россияда 3 миллиондан 4 миллионгача Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари мавжуд. 

Ўзбекистоннинг вирусга қарши курашда намойиш этган тезкор реакцияси ва кўраётган чоралари эса чет элда юқори баҳоланмоқда. Буёғи энди аҳолидан фуқаролик масъулияти талаб этилади. Куч ишлатар тизим вакиллари Ўзбекистонда нисбатан анча кўплигини хисобга олсак, карантин чоралари қатъий таминланиши осонроқ кечиши кутилмоқда. Йўқса орган ходимларининг бундай улкан миқдорининг мантиқий зарурати яқин келажакда гумон остига қолиши мумкин.

Нозим Сафари

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: “Қримни ҳеч қачон Россия ҳудуди деб тан олмаймиз”

570 10:00 27.02.2021

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореядан аравада қайтишига тўғри келди

1433 16:30 26.02.2021

Жепаров Москвага борди. Энди уни расмий Пекин чақиряпти...

1112 11:09 26.02.2021

Путин ташқи кучлардан огоҳлантирди

1504 18:30 25.02.2021

Арманистон бош вазири: “Россиянинг “Искандар”лари – самарасиз”

1652 17:05 24.02.2021

“АҚШ тарихидаги энг хавфли киберҳужумни Россия амалга оширган”

921 16:00 24.02.2021
« Орқага