Янгиликлар

Россия компанияси Ўзбекистонда помидор етиштириб Японияга сотмоқчи

842

2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Сурхондарё вилоятида майдони 314 гектар бўлган иссиқхоналар ишга тушади. Ушбу лойиҳани ишга тушириш учун “Эко-культура” компанияси сармояси 472 млн долларни ташкил қилади, дея хабар бермоқда Спутник нашри АгроИнвестор порталига таяниб.

Шунингдек, компания 1000 гектар майдонда мевалар етиштиришни режалаштирган: гилос, ўрик, олча, шафтоли ва бошқалар. Бу лойиҳанинг умумий қиймати $ 92 млн. Россия компанияси бундан ташқари, мева-сабзавотларга қуритиш ва музлатиш каби ишлаб беришни йўлга қўяди ҳамда сақлаш хоналари қуради.

“Эко-культура” тайёр маҳсулотининг 40 %ни Россияга, 60 %ни – Хитой, Жанубий Корея, Япония ва Европага экспорт қилишни режалаштирган. “Ўзбекистонда яхши инвестицион иқлим: давлат томонидан қўллаб қувватлаш, сармоядорлар учун имтиёзлар – яхши йўлга қўйилган. Ундан ташқари бу ерда яхши об-ҳаво шароити ҳамда арзон иш кучи бор. Бу ерда маҳсулот тан-нархи Россияга қараганда 10%га кам бўлади”, - дейди компания раҳбари Александр Рудаков.

“Эко-культура” – Россиянинг энг йирик агрохолдинги бўлиб, унинг Ставропол, Краснодар, Липецк ва Ленинград вилоятларида 200 гектар теплицалари бор. Компания 2023 йилга қадар теплицалар майдонини 500 гектарга етказишни режалаштирган. Компания лойиҳаларини Россельхозбанк ва Сбербанк молиялаштирмоқда.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Жо Байден: “Россия ва Хитойга ишониб бўлмайди”

380 14:15 08.07.2020

«Катта учлик»нинг Марказий Осиёдаги кураши

1743 10:00 08.07.2020

Дамашқ ва Москва ҳарбий жиноятларда айбланмоқда

402 06:00 08.07.2020

Масжид сурати Discovery танловида ғолиб бўлди

623 12:00 07.07.2020

Кремль: "Аё София" нинг мақоми Туркиянинг ички иши, бироқ…

2022 11:50 07.07.2020

“Россия Суриядаги собиқ ИШИДчиларни Ливияга жўнатяпти”

1047 22:00 06.07.2020
« Орқага