Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия: лангардан узилган баржаларда юздан ортиқ одам очиқ денгизда қолиб кетди

788

Хабаровск ўлкасининг Николаевский туманида тўртта баржа лангардан узилгани ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хабаровск ўлкасидаги бош бошқармаси маълум қилган.

“Улардан иккитаси Амур лиманининг шимолида (Сахалин кўрфазига яқинроқ), қолган иккитаси жанубда Сахалин ороли қирғоқлари яқинидаги жойлашган”, — дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, баржа бортида 124 нафарга яқин одам бўлган. Уларни эвакуация қилиш учун Ми-8 вертолёти юборилган. Дастлабки 15 нафар балиқчи сувга чиққан, улар Озерпах қишлоғига етказилади.

Бир-бирига боғланган баржалар Байдуков ороли ҳудудидаги денгиз тўлқинлари таъсирида узилиб, жанубга, Сахалин томон ҳаракатлана бошлаган. Воқеа содир бўлган ҳудудга иккита шатакчи кема етиб борган. Николаев-на-Амур транспорт прокуратураси навигация хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бажарилишини текширишни бошлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

713 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

332 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

501 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

916 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

670 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1463 17:20 02.02.2023
« Орқага