Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия мағлубиятга учраган тақдирда Жанубий Кавказда уруш чиқариши мумкин

4200

Россиянинг Украинадаги мағлубияти «Евроосиё маконида жиддий беқарорлик хавфини туғдиради ва кўплаб музлатилган можароларни жонлантиради», деди россиялик сиёсатшунос Дмитрий Тренин Ереванда бўлиб ўтган «Арманистон ва глобал Россия-Ғарб қарама-қаршилиги: 2022 йил якунлари» конференциясида.

«Евроосиёдаги, жумладан Кавказдаги кўп нарса Украина можаросининг қандай тугашига боғлиқ. Ресурс, мотивация ва мақсад нуқтаи назаридан Россиянинг ғалабаси натижасида Евроосиёдаги вазият барқарорроқ бўлади. Ғалаба Россия учун тизимни шакллантирувчи куч сифатида ҳаракат қилиш учун янги имкониятлар яратади. Агар бу амалга ошмаса, бизни, жумладан, Жанубий Кавказда ҳам янги можаролар ва беқарорликлар кутмоқда», - деган Тренин.

Рус сиёсатшуносининг фикрига Azon.uz сиёсий эксперти Ҳамид Содиқ муносабат билдириб, жумладан, шундай деди:

"Россиялик сиёсатшунос “агар Россия бўлмаса ва атрофидаги мамлакатларда ўз таъсир кучини йўқотса, собиқ иттифоқ мамлакатлари ўртасида эски конфликтлар яна авж олади”, демоқчи. Аслида бу бир умумий фикр ва Путин Россия ҳокимиятига келганидан бери доимо кун тартибида бўлиб келган. Умуман олиб қараганда, бу Путин сиёсати учун ҳам янги фикр эмас. Чунки СССР вақтида ҳам тизим қулаши билан иттифоқ мамлакатлари ўртасида ҳарбий-сиёсий конфликтлар юзага келади, деган фикр юрарди. Ўзи аслида Россиянинг бугунги кўринишидаги мавжудлиги атрофидаги давлатларда низолар чиқараётганини кўришимиз мумкин. Иттифоқ даврида Қорабоғ конфликти ҳам Россия билан боғлиқ. СССРдаги арман лоббистларининг ҳаракати билан Қорабоғ ва атрофидаги бештта туманни тортиб олишни арманлар ўзини кучи билан эмас, балки СССР ҳарбий бригадалари ёрдамида амалга оширганди. Ушбу низолар Россиянинг бор ёки йўқлигига боғлиқ эмас, балки анчадан бери ҳал қилиниши керак бўлган ишлардир.

Грузиянинг 20 фоиз ҳудудини тортиб олиши, Қримни босиб олиши ва бошқа шу каби воқеаларнинг занжирли тизимига қарайдиган бўлсак, Россиянинг айнан бугунги кундаги шаклда мавжудлиги атрофдаги давлатларда нотинчликни вужудга келтирганини кўриш мумкин. Шу боисдан ҳам Тренин билдирган фикрга қарайдиган бўлсак: "Россия ютқазадиган бўлса Кавказда, Грузия ютқазган ерларини қайтариб олишга ҳаракат қилади, Чеченистондаги биринчи ва иккинчи урушда маълум бир муддатга қолдирилган можаролар яна қайта уйғонади", деган маънони билдиряпти. Лекин бу можароларнинг вужудга келишига айнан Россия айбдор. Россия мавжудлиги низоларни тинч ҳал қилади, дегани эмас, аксинча, куч билан бостириб туради, дегани. Россия давлат сифатида қолиши керак, лекин бу Путин режими билан давом этмаслиги керак".

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Таровеҳ муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

185 19:42 22.03.2023

Энг яхши табиб

272 19:15 22.03.2023

«Пекин Ашхобод билан муносабатларга катта эътибор беради» — Си Цзинпин

240 18:40 22.03.2023

РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР

5 18:05 22.03.2023

Асад режими Ҳалаб аэропортига ҳаво ҳужуми юзасидан Исроилни айбламоқда

241 17:10 22.03.2023

Таровеҳ намози қандай ўқилади?

1752 16:31 22.03.2023
« Орқага