Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Марказий Осиё давлатларига: “Ҳудудингизга АҚШ ва НАТО кучларини киритманг”

2739

Россия Афғонистонга қўшни давлатларни ўз ҳудудларига АҚШ ва НАТО кучларини киритмасликка чақиради. Бу ҳақда чоршанба куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистонга қўшни давлатлар вазирлари йиғилиши иштирокчиларига видеомурожаатида айтиб ўтди, деб хабар беради ТАСС.

“Биз яна бир бор Афғонистонга қўшни давлатларни афғон заминини тарк этгандан кейин уларнинг ҳудудига кўчиб ўтишни режалаштираётган АҚШ ва НАТО кучларини киритмасликка чақирамиз”, – деди Лавров.

Унинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Афғонистонга доим фақат ўзининг геосиёсий вазифаларини ҳал қилиш воситаси сифатида қараган.

“Ғарбликларнинг Афғонистонни ўз истаклари бўйича қайта шакллантиришга бўлган қатъий интилиши аянчли оқибатларга – ички адоват ва қон тўкилиши, жамиятнинг қутблашиши, ижтимоий-иқтисодий таназзул, гуманитар фалокатга олиб келди. Халқаро террорчи гуруҳларнинг авж олишига, гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ва коррупциянинг мисли кўрилмаган даражага етишига имкон берди”, – дея таъкидлади Россия вазири.

Лавровнинг фикрича, бугунги кунда Афғонистонни том маънода – нолдан бошлаб қайта тиклаш зарур ва “бу йигирма йил давомида АҚШ-НАТО давлат қурилиши моделини жорий этишнинг табиий ҳалокатли натижасидир”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Москва формати»: Лавров дунё ҳамжамиятини Афғонистонга ёрдам беришга чақирмоқда

964 15:40 20.10.2021

«Марказий Осиё давлатлари учун хатарларни бартараф этмоқчимиз» – Лавров

1088 15:45 15.09.2021

Россия Қозоғистон ерларига даъвогарми? — Лавровнинг жавоби

2829 15:40 07.05.2021
« Орқага