Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Россия Марказий осиёликларни урушга жўнатиш ҳаракатида. Бошқаларни-чи?..

1116

Россия Президенти ҳузуридаги фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши аъзоси Кирилл Кабанов мамлакатнинг «янги фуқаролари» – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари учун таклифлар ишлаб чиқилишини маълум қилди. Унга биноан улар бир йил давомида мажбурий ҳарбий хизмат ўтайдилар.

Унинг сўзларига кўра, ҳарбий хизматни ўташдан бош тортиш нафақат ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсни, балки унинг оиласини ҳам Россия фуқаролигидан маҳрум қилишга олиб келиши керак.

Кабанов мазкур таклиф Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари томонидан ўз фуқароларининг махсус операцияда кўнгилли сифатида иштирок этишини расман тақиқлаганига жавоб бўлади, дея қўшимча қилган.

21 сентябрдан бошлаб Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди, давлат раҳбари Владимир Путин тегишли фармонни имзолади. Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, 300 минг заҳирадаги аскар хизматга чақирилади, улар махсус ҳарбий операция зонасига жўнатилишдан олдин жанговар тайёргарликдан ўтади.

Шуниси қизиқки, “инсон ҳуқуқларини ривожлантириш кенгаши аъзоси”нинг кучи фақат марказий осиёликларга етибди. Таклифда бошқа давлатлардан келиб Россия фуқаролигини олганлар ҳақида лом-мим дейилмаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

119 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

122 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

274 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

452 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

515 09:55 01.10.2022
« Орқага