Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия «Москва» крейсери портлашдан жиддий зарар кўрганини тан олди

2063

Россия пайшанба куни Қора денгиз флотининг флагмани жиддий шикастланганини ва портлаш сабаб бўлган ёнғиндан сўнг унинг экипажи эвакуация қилинганини хабар қилган. Олдинроқ Украина томони кема ракета билан урилганини айтган эди.

«Москва» ракета крейсеридаги воқеа бортдаги ўқ-дорилар портлагандан сўнг содир бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс» ахборот агентлиги Россия Мудофаа вазирлигига таяниб.

«Москва» ракета крейсерида юз берган ёнғин натижасида ўқ-дорилар портлаб кетган”, — дейилади хабарда.

Одесса порти атрофидаги ҳудуд губернатори Максим Марченко онлайн хабарида 12 500 тонналик кема иккита “Нептун” русумидаги ракета билан урилганини айтган.

У интернетдаги мурожаатида Қора денгизни қўриқлаётган “Нептун” ракеталари жуда жиддий зарар келтирганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

265 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

772 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

665 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

571 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

263 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

231 16:30 01.12.2022
« Орқага