Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Россия НАТО учун асосий таҳдидга айланади”

741

Россия 2030 йилгача НАТО учун асосий ҳарбий таҳдидга айланиши мумкин. Альянснинг ислоҳотига бағишлаб тайёрланган “НАТО – 2030” номли ҳисоботда ана шундай дейилган. 

Таъкидланишича, “Россия иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан чўкиб боряпти, лекин ҳудудий агрессияларга қодирлигини кўрсатди”

Ҳисобот муаллифлари Россиядан бўладиган таҳдидларга қарши НАТОнинг имкониятларини мустаҳкамлашни, НАТОга аъзо бўлишни истовчи Украина ва Грузия билан ҳамкорликни кенгайтиришни, шунингдек, Москвага қарши санкцияларнинг кучайтирилишига тайёр туришни таклиф қилган.

2010 йилда эълон қилинган “НАТОнинг стратегик концепцияси”да Россия билан ҳамкорлик мақсад қилиб олинган, Хитой умуман тилга олинмаган эди. Шундан бери кўп нарса ўзгарди: ҳамкорлик ҳақидаги таклифни Москва рад этди, Пекин эса НАТОга аъзо мамлакатларнинг манфаатларига таҳдид сола бошлади. 

Янги ҳисоботда Россия 101 марта, Хитой эса 104 марта тилга олинган.  

Унда НАТОнинг Москвага нисбатан аввалги эътирозлари санаб ўтилган: Россия ноқонуний равишда Қримни аннексия қилди, Украина шарқига бостириб кирди ва бир қисмини босиб олди, Грузия ҳудудида оккупацияни давом эттирмоқда, Грузия ва Украинанинг НАТО билан яқинлашишига халал беряпти, шунингдек, постсовет маконда гегемонияга интиляпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳадис илми: Ровий ўз ривоятига хилоф амал қилганда амали олиниши

138 22:00 24.01.2021

Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда: “Саҳифалар” (4-қисм)

289 21:30 24.01.2021

Етимнинг шафоати

679 21:00 24.01.2021

Муовия ибн Аби Суфён билан

435 20:35 24.01.2021

Абу Муслим ал-Хавлоний – халифалар ҳурмат қилган зот

246 20:00 24.01.2021

«Тарийқатул Муҳаммадийя» шарҳи (3-қисм)

176 19:30 24.01.2021
« Орқага