Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Қозоғистон ерларига даъвогарми? — Лавровнинг жавоби

2903

Қозоғистоннинг етакчи нур.кз нашри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россиянинг Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига даъволари йўқлигини хабар қилмоқда.

Гап шундаки, Россияда Қозоғистон бўйича тобора кўпроқ юқори лавозимли амалдорлар ва депутатлар Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига даъво қилмоқда. Масалан, Россия Давлат Думаси депутати Вячеслав Никонов 2020 йил декабрида "Қозоғистон ҳудуди Россиянинг совғаси" деган бўлса, яна бир Давлат Думаси депутати Евгений Федоров СССР қулаганидан кейин у Қозоғистон ерларини "Россия ва СССРдан совға" шаклида олганлигини айтган.

Бу баёнотлар Қозоғистон томонини жуда ташвишга солган.

Лавров "Хабар" агентлиги бошқарув кенгаши раиси Ерлан Бекхожин билан суҳбатда, бу Россия сиёсатининг умумий векторини аниқламайдиган сиёсатчиларнинг шахсий фикри ва уларнинг баёнотлари диққатни жалб қилиш учун қилинган ҳаракат, деган сўзларни айтди.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров: “Биз иттифоқчилик муносабатларини давлатлар раҳбарлари томонидан келишилган ва имзоланган, парламентлар томонидан тасдиқланган ва қонунлаштирилган, халқаро ҳуқуқнинг бир қисми бўлган ҳужжатлар асосида ривожлантирамиз.
Биз бир-биримизнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ва сиёсий мустақиллигини тўлиқ ҳурмат қиламиз”, — деди.

Аммо бу тармоқнинг қозоқ сегментидаги фойдаланувчиларнинг ишончини қозона олмаган кўринади.
Масалан. black никли фойдаланувчи: “Алдамчи маневёр. Украина билан ҳам худди шундай бўлган эди” деб фикрини билдирган бўлса, Nurbol31: “Ўз ресурсларимиз эвазига кучли давлат яратишимиз ва уларсиз яшай олишимиз лозим” деган.

Qaz никли фойдаланувчи эса: “Асосийси, мақолимизга кўра, ҳарэҳтимолга қарши болаталарни тайёр қилиб қўйишимиз керак” деб мулоҳазасини билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Песков Россия ракеталарини Лотин Америкасида жойлаштириш имконияти ҳақида фикр билдирди

697 17:43 17.01.2022

«Россия қўшинлари Украина чегаралари яқинида қолади» – Песков

485 10:40 17.01.2022

Ўзбекистонга Россиянинг яна 144 та балиқ ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси кириб келмоқда

1883 21:05 15.01.2022

«Россия Украинага бостириб киришни оқлаш учун баҳона қидиряпти» – АҚШ

699 13:05 15.01.2022

«Украина НАТОга аъзо бўлади, Россиянинг бунга аралашишга ҳаққи йўқ»

1283 19:05 14.01.2022

АҚШ Путинга санкция қўлласа, Россия алоқани узади

1605 14:05 14.01.2022
« Орқага