Янгиликлар

Россия: референдум қолдирилади, корхоналар иши тўхтайди

476

Россия президенти Владимир Путин 25 март куни халққа йўллаган шошилинч мурожаатида  COVID-19 коронавируси эпидемияси муносабати билан конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдумни кейинга қолдириш таклифини билдирди. 

Референдумни 22 апрел куни ўтказиш режалаштирилган эди. Референдумнинг янги санаси ҳозирча маълум эмас. 

Шунингдек, Путин кейинги ҳафтада энг муҳимларидан ташқари корхона ва ташкилотлар ишламаслигини маълум қилди. Ишчи-ходимларнинг иш ҳақи эса сақланиб қолади. 

Россия президенти ушбу чоралардан кўзда тутилган мақсад касаллик тарқалишини секинлаштириш билан боғлиқлигини айтди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

1793 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

640 14:30 31.03.2020

Россия кечикди...

2264 09:00 30.03.2020

Россияда 228 та янги коронавирусга чалинган қайд этилди

675 23:30 28.03.2020

ЖССТ: Коронавирус барча ёшдагилар учун хавфли

654 20:30 28.03.2020

"Бу уруш": Шифокор русларни уйда қолишга чақирди

1801 23:00 27.03.2020
« Орқага