Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

​​​​​​​Россия суриялик жангчиларни Ливияга жўнатмоқчи

501

Россия Суриянинг Қамишли туманидан 1000 нафар ёлланма жангчини жорий ойда Ливияга жўнатишга тайёрланмоқда, дея хабар берди “Анадолу” агентлиги. 

Ёшлари 20-45 орасидаги бўлган бу жангчилар генерал Халифа Ҳафтар қўшинлари сафида қуролли ҳаракатларда иштирок этиши, уларга ойига 2 минг доллар маош тўланиши айтилмоқда. Сурияга жўнашидан олдин улар россиялик ҳарбийлар қўл остида машғулот ўтказмоқда.  

Хабарда айтилишича, суриялик ёлланма жангчилар Ливиядаги урушда камида 5 ой қатнашади.  

Россия май ойида ҳам суриялик 300 га яқин ёлланма жангчини уч ойга Ливияга жўнатган эди. Шу пайтгача Башар Асад назоратидаги ҳудудлардан Ливияга юборилганларнинг умумий сони 5 мингга етган. 

Эслатиб ўтамиз, Ливияда генерал Халифа Ҳафтар бошчилигидаги армия Миллий муроса ҳукуматига қарши курашяпти. Расман тан олмаган бўлса-да, Москва бу можарода Ҳафтарни қўллаб-қувватлаб келяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

629 11:19 29.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2262 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1552 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

12477 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1295 10:35 23.10.2020

Дунёнинг энг йирик қурол экспортчилари ва Осиё...

4388 12:50 22.10.2020
« Орқага