Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ташқи ишлар вазири Мисрга борди

579

Миср Ташқи ишлар вазири Самиҳ Шукрий Қоҳирада расмий ташриф билан Мисрга келган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Учрашувдан сўнг ўтказилган муштарак вазирлар матбуот анжуманида Шукрий томонлар ўзаро алоқалар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилганини айтди.

Шукрий Миср ва Россия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий-тарихий алоқаларга тўхталиб, “Ўзаро муштарак манфаатлар ва ҳурмат доирасида алоқаларимизни мустаҳкамлаяпмиз” – деди.

Шукрий икки давлат ўртасида кўплаб иқтисодий лойиҳалар мавжуд бўлиб, турли минтақавий мавзулар, хусусан, Украинадаги уруш муҳокама қилинганини айтди.

Россия Ташқи ишлар вазири Лавров, ўз навбатида, Россиянинг Истанбулда имзоланган ғалла экспорти келишувининг муваффақиятли бўлишини исташини таъкидлади.

“Украина ғалласи билан боғлиқ муаммолар Истанбулда координация маркази ташкил этилиши билан ҳал қилинади. Биз БМТ Бош котибидан Россия донини экспорт қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришини кутамиз. Ғарб Украина дон экспорти инқирозини бизнинг дон экспортимизга нисбатан санкцияларни давом эттириш орқали ҳал қилишга уринди, бироқ биз буни Истанбул келишувида рад этдик”, — дея қўшимча қилди Лавров.

Украина портларга ўрнатган миналарни тозалаши, Туркия эса озиқ-овқат кемаларининг навигация хавфсизлигини таъминлаши ва бу кемаларда Украинага қурол етказилмаслигини таъминлаши кераклигини таъкидлаган Лавров баёнотини қуйидаги сўзлар билан давом эттирди:

“Агар Украина Лондон, Вашингтон ва бошқа иттифоқчилар урушда иштирок этмаслигини тасдиқламаса, музокаралар бўлмайди. Танлов Украина халқи учун”. 

Вазирлар икки томонлама музокаралар чоғида турли минтақавий масалалар, айниқса Фаластин, Сурия, Ироқ ва Ливиядаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинганини билдирди.

Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ҳам Лавровни қабул қилди. Хабар қилинишича, Лавров билан учрашувда Сиси ғалла ва озиқ-овқат етказиб бериш хавфсизлиги ҳамда икки томонлама муносабатларни муҳокама қилган.

Бугун расмий зиёрат билан Мисрга келган Лавровнинг Африка сафари доирасида Эфиопия, Уганда ва Конго Демократик Республикасига бориши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия халқаро можароларга туртки берди – эксперт

253 21:34 30.01.2023

Бувижон, мен барибир келаман

671 19:40 30.01.2023

Қуръони карим борасида 25 та ҳақиқат

796 18:40 30.01.2023

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

454 17:20 30.01.2023

Washington Post: АҚШ Украинага Абрамс танкларини юборилиши ҳақида маълумот берди

471 16:40 30.01.2023

Покистон масжидида портлаш: ўнлаб киши ҳалок бўлди

440 15:58 30.01.2023
« Орқага