Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди

1550

Россия Қозоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда, ҳозирда республикада жабрланган Россия фуқаролари ҳақида маълумотлар йўқ. Бу ҳақда бугун Россия ТИВ хабар берган.

«Биз Қозоғистондаги воқеалар ривожини диққат билан кузатиб боряпмиз. Ярадор бўлган Россия фуқаролари ҳақида маълумотлар йўқ», - деган вазирлик.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларга кўра, бугун  Олмаотада намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўртасида тўқнашувлар қайта бошланган, шовқинли гранаталарнинг портлашлари эшитилмоқда. Шаҳар комендатурасининг баёнотига кўра, Олмаота ҳуқуқ-тартибот идоралари мегаполисда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ва экстремизмга қарши курашиш бўйича ўз фаолиятини давом эттирмоқда, аҳолидан жамоат жойларига бормасликни сўралган.

Таҳририятдан: ён қўшнимиз Қозоғистонда бўлиб ўтаётган тартибсизликлар, тўполонлар қардош ўзбек халқини ҳам лоқайд қолдирмайди. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ноқонуний ҳаракатлар, тўс-тўполонлар жамоат тартибини бузиши билан бирга халқни бесаранжом қилади. Биз ҳам бу можароларнинг тезроқ барҳам топиши, қўшни юртда тинчлик барқарор бўлишининг тарафдоримиз.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қодиров ва Шойгу норасмий учрашув ўтказди

723 13:07 07.08.2022

Россия исломий банк очиш учун ҳаракат бошлади

843 19:35 06.08.2022

Зеленский: Россия Запорожье атом электр станциясини ўққа тутди

434 12:45 06.08.2022

Эрдоған ва Путин Сурия ва Ливия масаласида ҳам келишиб олди

391 10:35 06.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

179 22:30 05.08.2022

“Грузия орзуси” партияси раҳбари русларга қарши провокациялардан хавотирда

292 21:11 05.08.2022
« Орқага