Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой эса аксинча”

1070

Россия, Хитой ва Эрон АҚШда бўлиб ўтадиган президент сайлови натижаларига таъсир кўрсатишни истайдиган давлатлар сирасига киради. АҚШ Контрразведка ва хавфсизлик миллий маркази раҳбари Уильям Эванина ана шундай баёнот билан чиқди.

Унинг айтишича, хорижий давлатлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган сайлов натижаларини ўзгартириш учун “ошкора ва яширин таъсир чоралари”дан фойдаланмоқда. 

Сайловда Республикачилар партияси номидан амалдаги президент Дональд Трамп қатнашади. Демократлар номидан унинг рақиби Жо Байден бўлади. 

Эванинанинг сўзларига кўра, Россия Трампнинг лавозимда қолишини истаяпти, Хитой бунга халал бермоқчи. Эрон эса АҚШнинг демократик институтларига ва шахсан президентга бўлган ишончни чиппакка чиқармоқчи. 

АҚШ разведкаси 2016 йилдаги сайловга ҳам Москва аралашган деб тахмин қилади, Россия эса буни рад этиб келади. 

Байрутдаги портлаш сабабларини текширишда Интерпол вакиллари ҳам қатнашади

Ҳиндистонлик киши Малайзияда пандемиянинг иккинчи тўлқинига сабаб бўлиши мумкин

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Арманистон қуролларни Россиядан оляпти — SIPRI

548 18:45 29.10.2020

Россия чегарачилари Қорабоғ яқинида жойлаштирилди

1358 11:19 29.10.2020

Алиев урушни тўхтатиш шартларини айтди

2329 15:30 24.10.2020

АҚШ ва Россия Арктикада Хитойга қарши бўладими?

1588 12:30 24.10.2020

Путин Тоғли Қорабоғ можаросида ким томонидалигини аниқ айтди

12856 12:03 24.10.2020

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1345 10:35 23.10.2020
« Орқага