Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Украинадаги русийзабонларни ҳимоя қилмоқчи

814

Москванинг Донбассдаги агрессия учун жавоб бериши ҳақидаги АҚШ баёнотига қарамай, Россия бундан кейин ҳам Укранидаги русийзабон аҳолини ҳимоя қилади.

“Биз шунчаки ўз манфаатларимизни ва фуқароларимиз, русийзабон аҳолининг манфаатларини ҳимоя қиляпмиз ва бундан кейин ҳимоя қиламиз”, – деди Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков бугун журналистлар билан учрашувда.

Шунингдек, у АҚШни Россиянинг жаҳон майдонидаги позициясига путур етказишда уринишда айблади.

Аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен агар Россия Украинага нисбатан тажовузкор ҳаракатларини давом эттирадиган бўлса, бунинг учун жавоб беришига тўғри келишини айтган эди. Мазкур баёнот Россиянинг Украина билан чегарага ўз қўшинларини жойлаштириши ортидан янгради. Россия эса қўшинилари ўз ҳудудининг исталган қисмига жойлаштиришини айтяпти.

2019 йилнинг апрелида Россия президенти Владимир Путин Донбасс аҳолисига Россия фуқаролигини осонлаштирилган тартибда беришни кўзда тутувчи фармонни имзолаган эди. Маълумотларга қараганда, Москванинг бу “ҳотамтойлиги”дан тахминан 400-600 минг донбасслик фойдаланган. Украина Кремлнинг бу ҳаракатини мамлакатнинг ички ишларига аралашиш деб баҳолади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия билан ҳамкорлик дастури юзасидан Мудофаа вазирлиги баёноти

590 12:30 05.05.2021

Ўзбекистон фуқароси Россия миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланди 

1016 09:49 04.05.2021

Шубҳали обрўга эга Дмитрий Киселёв Тошкентда маҳорат дарси ўтди

1108 08:30 04.05.2021

Польша чегарачилари россиялик ва тожикистонлик болаларни тутиб олишди

571 16:00 03.05.2021

Украина шарқида ярим миллиондан зиёд киши Россия фуқаролигини олди

796 09:03 03.05.2021

Россияда “президент”ни “олий ҳукмдорга” алмаштириш таклиф қилинди

1430 08:30 03.05.2021
« Орқага