Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Украинанинг тўрт шаҳридан гуманитар йўлакларни очмоқда

973

Россия ҳарбийлари «сукунат режими»ни эълон қилиб, тўртта шаҳардан — Киев, Харьков, Суми ва Мариуполдан гуманитар йўлакларни очади. Бу Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Россия Президенти Владимир Путинга шахсий илтимосига биноан амалга оширилмоқда.

«Киев, Харьков, Суми ва Мариупол шаҳарларидаги ҳалокатли гуманитар вазият ва унинг жуда кескинлашганини инобатга олган ҳолда, Россия Қуролли кучлари гуманитар мақсадларда 2022 йил 7 март соат 10:00 дан бошлаб, «сукутат режими» ва очиқ гуманитар йўлакларни эълон қилади», — дея қўшимча қилинади хабарда. 

Киевдан битта йўлак очилиб, унинг йўналиши: Киев, Гостомель, Раковка, Сосновка, Иванков, Ораное, Чернобиль, Гдень (Беларус), Гомель, кейинчалик Россия Федерациясига ҳаво орқали етказиб бериш. 

Мариуполдан чиқиш икки йўналиш бўйлаб амалга оширилади. Биринчи йўналиш  – Мариупол, Новоазовск, Таганрог, Ростов-Дон, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига. Иккинчи маршрут Мариупол, Портовское, Мангуш, Николское, Республика, Розовка, Билмак, Пологи, Орехов, Запорожье шаҳарларини айланиб ўтади. 

Харьковдан – Харьков, Нехотеевка, Белгород, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига. 

Сумидан: биринчи йўналиш – Суми, Суджа, Белгород, кейин ҳаво, темир йўл ва автомобиль транспорти орқали танланган йўналишларга ёки вақтинчалик яшаш жойларига. Иккинчи йўналиш – Суми, Голубовка, Ромни, Лохвица, Лубни, Полтава. 

Маълумот ўрнида: 5 март куни Мариуполдаги тинч аҳолини эвакуация қилиш учун «сукунат режими» бўйича келишувга эришилганди. Бироқ  жанговар ҳаракатлар ва можаро томонлари бир-бирини келишувларни бузганликда айблади.

6 март куни эса Украина расмийлари «сукунат режими» соат 10:00 дан 21:00 гача қайта ўрнатилишини, эвакуация эса 12:00 дан бошланишини маълум қилди. Аммо бу амалга ошмади. Мариуполда жанг қилаётган Украинанинг «Азов» полкининг айтишича, эвакуацияга Россия қўшинлари тўсқинлик қилган, улар ўқ узишда давом этган. Донецк эса сукунат режимини «тинч аҳоли колоннасини отиб ташлаган» «Азов» жангчилари бузганини даъво қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

58 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

99 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

216 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

267 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

442 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

508 09:55 01.10.2022
« Орқага