Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

918

Рус тилининг позициясини мустаҳкамлаш ташаббуси доирасида Тожикистонда бешта рус мактаби очилади, Ўзбекистон учун ҳам шунга ўхшаш дастур тайёрланмоқда. Бу ҳақда жума куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Унинг айтишича, Россия Федерацияси ҳозирда президент Владимир Путиннинг кўрсатмасига биноан «рус тили, рус маданияти ва рус дунёсининг мавқеини мустаҳкамлаш учун фаол чоралар кўряпти».

«Тожикистонда, хусусан, (Федерация Кенгаши Спикери) Валентина Матвиенконинг ташаббуси билан тўлиқ бизнинг услубиятимизга мувофиқ бешта рус мактаби очиляпти. Энди Ўзбекистон учун ҳам шундай дастур тайёрланмоқда. Яқинда Арманистоннинг янги раҳбарияти Арманистон учун ҳам худди шундай дастур яратилишига қизиқиш билдирди», – деди вазир.

Лавров Россия Федерацияси бу ёндашувни мамлакатнинг барча иттифоқчилари ва шериклари учун намуна дастурига айлантиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги маълумотига кўра, юртимиздаги 81 та мактабда таълим фақат рус тилида олиб борилади.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Москва Тожикистонга мактаблар қуриб беради: ўқитувчилар ҳам, ўқув дастури ҳам Россиядан

360 10:45 01.12.2021

“Швед демократлари” мусулмон мактабларини ёпишга чақиряпти

682 13:28 30.11.2021

Истанбулда мактаблар ёпилди, мотоциклдан фойдаланиш тақиқланди

2712 10:30 30.11.2021

Эмланмаган ўқитувчиларни ишдан бўшатган директорга чора кўрилди

536 19:05 24.11.2021

Энди ОТМга киришда мактабдаги баҳолар ҳам ҳисобга олинади

602 14:10 20.11.2021

Нигерда мактаб ўқувчилари тириклайин ёниб кетди

901 13:37 09.11.2021
« Орқага