Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Беларусни «ютиб» юборадими?

1457

Шу ой бошида Владимир Путин Ғарб босими фонида Россия ва Беларуснинг бирлашув жараёнларини тезлаштириши лозимлигини айтганди.

“Коллектив Ғарбнинг мисли кўрилмаган сиёсий ва санкциялар босими бизни қўшилиш жараёнларини тезлаштиришга ундамоқда”, – деганди Путин 1 июль куни ЕИ билан чегарадаги Беларуснинг Гродно шаҳридаги чиқишида.

Унинг фикрича, бу икки давлатнинг санкциялар келтираётган зарарни осонроқ енгиб ўтишига ёрдам беради. Бундан бир ҳафта олдин эса Беларусь раҳбари Александр Лукашенко собиқ Совет давлатларини Минск ва Москва ўртасидаги “иттифоқдош давлат” атрофида бирлашишга чақирди, акс ҳолда у бу давлатларни мустақилликдан маҳрум бўлишидан огоҳлантирди.

“Иккиланаётганлар бир нарсани тушуниши керак: тезкор бирлашувсиз ва яқинлашувсиз эртага биз умуман бўлмаслигимиз мумкин”, – деб қайд этган у.

Ўтган асрнинг 90-йиллари охирида жаноб Лукашенко 9.2 миллионлик Беларусни Россия билан бирлаштиришга ҳаракат қилади ва “иттифоқдош давлат” бўйича келишув имзолайди. Собиқ колхоз раиси ва “Батька” лақаби билан машҳур Лукашенко Россия билан умумий конституция ва парламент тузиб, Борис Ельциннинг ворисига айланишга ҳаракат қилади. Аммо Ельцин Путинни танлайди ва оқибатда Беларусь президенти 1999 йилда бу жараённи тўхтатиб қўяди.

Аммо у Кремлнинг молиявий манбаларини “сўриш"да давом этади: кўп миллиардлик кредитлар, чегирмали табиий газ, савдо преференциялари ва беларуслик меҳнат мигрантлари учун имтиёзлар жорий этилади.

Россия ёрдами “Европанинг сўнгги диктатори” деб аталадиган Лукашенконинг ҳар қандай вазиятда ҳам ҳокимият тепасида қолишига имкон беради.

Шу билан бирга у доимо маневр амалга оширишга ҳаракат қилиб келади.

Лукашенко арзон рус нефти ҳисобига фойда оладиган Беларусь колхозлари, кимёвий ва нефтни қайта ишлаш заводлари билан бирга, IT ва бошқа иқтисодиётнинг бошқа замонавий тармоқларини ривожлантиришга ҳаракат қилади. беларуслик дастурчилар кутилмаган мувафаққиятларга эришиб, кўплаб муваффақиятли стартапларга асос солди.

Аммо 2020 йилги сиёсий инқироз ортидан IT-сектор ҳам зарар кўрди. Лукашенконинг олтинчи муддатга сайланишидан норози ўн минглаб одамларнинг намойишлари аёвсиз бостирилди. Оқибатда мамлакатдаги кўплаб зиёли ва иқтидорли фуқаролар чиқиб кетди. Кўплаб дастурчилар Польша, Литва ва Украинага жойлашди.

Ўшанда Москва Лукашенконинг ягона иттифоқчисига айланди. Кремль шундан сўнг Минскни қўшилиш жараёнини якунлашга чақирди.

СССР қайта тикланадими?

Айрим таҳлилчилар учун Собиқ Иттифоқнинг қайта тикланиши ҳал қилинган масала бўлиб кўринмоқда. Улар Москванинг декабрь ойида СССРни тиклашини эълон қилишини кутмоқда.

Киевлик таҳлилчи Алексей Кушнинг сўзларига кўра, 2022 йил декабрида СССР тузилганига бир аср тўлади ва айнан шу пайтда “учинчи империя” тиклангани эълон қилинади. Ҳозирги ҳолатни эса у жамоатчилик фикрини тайёрлаш учун шунчаки технологик ҳаракат деб баҳолаган.

Аммо Вашингтон таҳлил маркази эксперти Павел Лузин Лукашенкони яна бир бор манёвр қилишга уриниб кўришини айтган.

Путин учун Беларусь билан бирлашиш — ўз рейтингини кўтариш учун яхши имконият бўлса, Лукашенконинг “иттифоқдош” давлат ҳақидаги сўзлари Ғарб учун “безовталик сигнали” бўлиши керак. Асли беларуслик Игорь Тишкевич бу ЕИга йўналтирилган баёнот эканини қайд этган.

Шу билан бирга Беларусь жамоатчилиги бу жараёнларга қарши эканлигини таъкидланган. Британиянинг Chatham House таҳлил марказининг сўнгги тадқиқотлари натижаларига кўра, 2021 йил июлида 5 фоиз беларуслик Россия билан қўшилишни истайди. Уларнинг 11 фоизи икки давлат ягона бозорга эга бўлишини ёқлаган.

Тишкевич бу кўрсаткичлар билан бирлашувни амалга ошириб бўлмаслигини, 75 фоиз аҳоли қаршилиги фонида ҳеч қандай пропаганда ҳам ёрдам беролмаслигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

251 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

727 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

640 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

542 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

255 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

226 16:30 01.12.2022
« Орқага