Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Хитойдан вакцина сотиб олинади

936

Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўраган. Шунингдек, Хитойдаги компаниялар билан келишувлар тузилган. 

Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўта юқумли касалликлар лабораторияси бўлим мудири Иброҳим Маматқулов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинган. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг «Sinopharm» компаниясининг ваколатли корхонаси - «Yilin International Commerce» МЧЖ билан, шунингдек, «Zhifei Longcom» компанияси билан келишувлар имзоланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг коронавирусга қарши вакцинаси Ўзбекистонда синаб кўрилади

483 19:30 22.10.2020

Коронавирус: оммавий эмлаш бошлангунча ўлим ҳолатлари анча ортиши мумкин

699 15:45 26.09.2020

Хитойда охиригача синаб кўрилмаган вакциналар ишлатилган

1163 19:10 16.09.2020

Коронавирусга қарши вакцина камида неча фоиз самара бериши керак? ЖССТ бу ҳақда маълумот берди

528 21:05 01.09.2020

Ўзбекистон қайси вакцинани танлайди: Россиями ё Хитой?

1605 08:48 13.08.2020
« Орқага