Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Қозоғистон: мамлакатлар иқтисодиёти «бошқачасига ишламайди»

1472

Қозоғистон Россияга сармоя киритиш ва сармоя жалб қилишда давом этади.

Қозоғистон АҚШ ва Европа Иттифоқининг (ЕИ) Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш воситаси бўлмайди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулейменов Euractiv нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, у ЕИга «европалик ҳамкорларга Қозоғистон АҚШ ва Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини четлаб ўтиш воситаси бўлмаслигини кўрсатиш» учун ташриф буюрган.

«Биз санкцияларга риоя қиламиз. Россия, Беларусь ва бошқа давлатлар билан иқтисодий иттифоқнинг бир қисми бўлишимизга қарамай, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам бир қисмимиз. Шу боис, биз Қозоғистонга АҚШ ва Европа Иттифоқининг иккиламчи санкциялари қўлланишини истамаймиз», — дея таъкидлади у.

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон Россияга сармоя киритиш ва Россия учун сармоя жалб қилишда давом этади. Сабаби, мамлакатлар иқтисодиёти «бошқачасига ишламайди».

«Аммо биз санкцияланган товарларни назорат қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз. Биз санкцияларга учраган шахслар ёки ташкилотларнинг Қозоғистонга киритган ҳар қандай сармоясини назорат қилиш учун қўлимиздан келганини қиламиз ва буни европаликларга очиқ айтишни истаймиз. Бизда тизим борлигини ва бу тизим, афсуски, бу ерда узоқ вақт қолишини кўрсатмоқчимиз», — деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2443 09:25 01.06.2023

Қозоғистон ҳеч қандай иттифоқ давлатларга қўшилиш ниятида эмас - президент матбуот котиби

1305 11:27 26.05.2023

Сурия лагерларидан 100 дан ортиқ аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилди

1449 15:45 23.05.2023

Қозоғистон 4 кунлик иш ҳафтасига ўтади

2126 11:56 23.04.2023

Назарбоевнинг собиқ қариндоши саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди

1711 19:00 01.04.2023

Қозоғистон полицияси айирмачи гуруҳ иши билан шуғулланмоқда 

1278 10:46 01.04.2023
« Орқага