Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия ва Саудия Арабистони адлия соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

288

Россия ва Саудия Арабистони 12 октябрь куни адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар бермоқда Arab news.

Ўзаро англашув меморандумини Москвада Саудия Арабистони адлия вазири ва Олий суд кенгаши раиси Валид Ас-Самъоний ва Россия адлия вазири Константин Чуйченко имзоладилар. Битим икки томон ўртасида суд соҳасида маълумот ва тажриба алмашиш, икки томонлама ташрифлар, ҳар икки мамлакат суд органлари фаолиятини ҳар томонлама ўрганиш, семинарлар ва маърузалар ташкил этиш, шунингдек, ишларни ўрганишни ўз ичига олади. Бу шунингдек, суд ходимларини тайёрлаш, ривожлантириш ва билимларни бойитиш учун икки томон ўртасида махсус таълим дастурларини тайёрлашни назарда тутади.

Ас-Самъоний Россия томонига меҳмондўстлик ва ҳамкорликдан манфаатдорлиги ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиргани учун миннатдорчилик билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: Олнинг луғавий ва истилоҳий маънолари таърифи

192 22:05 28.10.2021

Рейганнинг собиқ ёрдамчиси: «НАТО Россия билан урушда АҚШга хиёнат қилади»

578 21:30 28.10.2021

Дунёнинг энг қадимги 14 масжиди

382 21:05 28.10.2021

Динимни ўрганаман: руҳ бор нарсами?

943 20:05 28.10.2021

Жанубий Корея мусулмонлари федерацияси раҳбарияти Ўзбекистонга келади

261 18:30 28.10.2021

«Аҳоли иссиқлик энергияси бўйича 2 триллион сўм қарзи бор» – вазирлик ахбороти

235 18:30 28.10.2021
« Орқага