Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россия: Зарурат туғилган тақдирдагина янги ишчи қабул қилинади

1255

Россиядаги кичик ва ўрта бизнес компанияларнинг 54 фоизи янги ходимларни ёллашни тўхтатди.

Энди зарурат туғилган тақдирдагина янги ишчи қабул қилинади. Акс ҳолда, мавжудларига юкламалар кўпайтирилади. Шу билан бирга, ушбу соҳадаги иш берувчи компанияларнинг 58 фоизи яқин келажакда бозордаги ўз ўринларини барқарор деб ҳисобламоқда

Россия кичик ва ўрта бизнес вакилларининг 50 фоиздан ортиғи ходимларни танлашни тўхтатаётганини тан олди. Буни 2022 йил 29 март куни 110 нафар россиялик тадбиркор ўртасида ўтказилган сўров натижалари тасдиқлайди. 

Сўров натижаларига кўра, кичик ва ўрта бизнес иш берувчиларининг 58 фоизи қисқа муддатда бозордаги ўз ўрнини барқарор деб баҳолашини маълум қилган. Яна 24 фоизи ижобий. Фақат 18 фоизи пессимистик қарашларга эга. Кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 54 фоизи энди янги ходимлар ишга олишни тўхтатаётганликларини, бироқ мавжуд жамоани сақлаб қолиш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширилаётганини тан олган. Ҳар ўнинчи тадбиркор (10%) яқин келажакда ишчилари билан хайрлашишни бошлашини ёки ҳеч бўлмаганда бунга тайёргарлик кўришини айтган. 

Респондентларнинг учдан бир қисми эса (33%) аввалгидек ишга олишни давом эттирмоқчи, ҳатто уларда ишга олиш суръатини ошириш нияти ҳам мавжуд.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, кадрлар билан ишлаш соҳасидаги турли масалалар қаторида бугунги кунда кичик компаниялар моддий ва номоддий рағбатлантириш, ходимларни ушлаб туриш (25%), тежамкорлик шароитида одамларни излаш (14%), кичик компанияларнинг корпоратив маданиятидаги уларнинг роли (14%), шунингдек масофавий ходимлар билан самарали ишлаш (12%), кадрларни ривожлантириш ва ўқитиш (11%) масалаларига этибор қаратмоқда. 

"Биз hh.ru хизматларига тадбиркорларнинг доимий қизиқишини қайд этиб борамиз. Халқаро социалистик бюронинг мижоз-иш берувчилари ўртасида ўтказилган сўровлардан ҳозирда иш берувчилардаги кайфият пессимистликдан кўра кўпроқ эҳтиёткорлик эканини билишимиз мумкин. Бу кичик компанияларнинг меҳнат бозоридаги ҳаракатларида қандай ифодаланади? Мижозларнинг 25-30 фоизи кутиш ва томоша қилиш позициясини эгаллаган. Уларда режалар борлигини ва янги ходимлар кераклигини тасдиқлашмоқда, аммо ҳозирча улар ишчи қидирувини кейинга қолдирмоқчи. Қўшимча ишчи зудлик билан зарур бўлгандагина янги ходим ишга қабул қилинади. Бошқа барча ҳолатларда, ишга қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилади ва ҳозирги жамоа билан ишлаш жараёни кучайтирилади”— дейди Кичик ва ўрта бизнес бўйича hh.ru бренди менежери Роман Сидоров.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

144 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

141 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

219 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

276 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

460 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

526 09:55 01.10.2022
« Орқага