Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш июль ойида 80 фоизга камайди

636

2022 йил июль ойида Россияда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ўтган йилнинг июлига нисбатан 80,6 фоизга камайган.

Бу ҳақда Росстат маълумотларига асосланиб, ТАСС хабар бермоқда. Шу билан бирга, июнь ойига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 44,5 фоизга ошди.

2022 йилнинг январь-июль ойларида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми шу даврга нисбатан 64,2 фоизга камайди ва 300 минг донани ташкил этди.

Июль ойида юк автомобиллари ишлаб чиқариш ўтган йилнинг июлига нисбатан 35,9 фоизга (9,66 минг донагача) ва жорий йилнинг июнига нисбатан 7 фоизга камайган. Етти ой давомида 80,5 минг юк автомобили ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоизга камдир.

Оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган автобуслар ишлаб чиқариш 2022 йилнинг январь-июль ойларида 10,2 фоизга (6,7 мингта автобус ишлаб чиқарилган), 5 тоннадан кам – 41,9 фоизга, 6,3 мингтага камайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

900 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

617 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

607 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1435 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2648 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1552 15:50 01.06.2023
« Орқага