Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

572

Ўзбекистон фуқаролари орасида интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар норасмий курьерлик хизматларида ишламасликни сўраб, огоҳликка чақирди.

Таъкидланишича, Россияда тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш таклифлари кўпайган. Хабарда Ўзбекистон фуқаролар орасида интернет орқали катта миқдордаги пул эвазига маҳсулотларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш ҳақидаги эълонлар бўйича муаммолар юзага келаётгани айтилган.

«Мурожаатлардан маълум бўлмоқдаки, норасмий курьерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинмоқда ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан курьерлар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилмоқда», — дейилади хабарда.

Агентлик фуқаролардан норасмий курьерлик хизматларида ишламаслик, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни албатта текширишни сўраган.

Маълумот учун: Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

177 15:55 01.10.2022

Мубашшир Аҳмад: «Ҳаж — фарзи айндир»

170 15:15 01.10.2022

«У кишининг хулқлари Қуръон эди...»

222 11:25 01.10.2022

Украинага 12 миллиард долларлик ёрдам берилади

281 10:40 01.10.2022

Қозоғистон: тунги клубда муштлашган маст россияликларни полиция қўлга олди

473 10:20 01.10.2022

Украина ҳудудларининг аннексияси: сабаблар ва оқибатлар

533 09:55 01.10.2022
« Орқага