Янгиликлар

Россияда Мусулмон шифокорлар иттифоқи тузилди

471

Россияда илк бор Мусулмон шифокорлар ва тиббиёт ходимлари иттифоқи ташкил этилди. Иттифоқ президенти Рамиль Хисамовнинг «Татар-информ» нашрига маълум қилишича, янги тузилмага тиббий маълумотга эга мусулмонлар аъзо бўлиши мумкин.

“Иттифоқимиз жамиятдаги талабдан келиб чиққан ҳолда, Ислом қоидаларига жавоб берувчи ҳалол тиббий хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилди. Биз суннатга мувофиқ қандай овқатланиш, ухлаш, яшаш кераклигини ўргатамиз”, – деди Хисамов.

Қайд этилишича, нафақат олий ва ўрта тиббий маълумотга эгалар, балки тиббиёт ўқув даргоҳининг талабалари ҳам иттифоққа қўшилиши мумкин. Асосий шарт – мусулмон бўлиш.

Манба: islam-today.ru

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг янгиси эмас, эскиси ўтади...

1020 16:00 14.10.2019

Россия ва Туркия доллардан воз кечди

1700 13:30 14.10.2019

Россиялик спортчилар энди мусобақалар пайтида ибодат қила олади

538 11:30 12.10.2019

Россия банки исломий банкинг соҳасида 16 миллардлик келишувга эришди

749 18:00 09.10.2019

Собиқ президентнинг собиқ маслаҳатчиси: АҚШ ва Россия Хитой туфайли келишишга мажбур

1464 10:00 06.10.2019
« Орқага