Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда сафарбарликка қарши норозилик кучаймоқда

947

Тольяттида шаҳар маъмурияти, Нижний Новгородда ҳарбий комиссариат биносига «Молотов коктейллари» улоқтирилган.

Тольяттида шаҳар маъмурияти биноси эшиги олди ёқиб юборилди. Кейинчалик расмийлар бу ҳолат юз берганини тасдиқлаган.

Полиция ҳодиса юзасидан текширув бошлаган. Самара вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин бўйича сигнал тонгги 03:44 да келганини маълум қилган. Ёнғин 10 кв.м. майдонни қоплаган, уни ўчириш учун 20 дақиқа керак бўлган.

Baza  маълумотларига кўра, олов «Молотов коктейли» натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Shot Telegram-канали ҳам ёнувчи модда тўлдирилган шиша идиш ёнғинга олиб келганини ёзган.

21 сентябрь куни тунда Нижний Новгород шаҳрида ҳарбий комиссариат биносида ёнғин чиққанди. Турли маълумотларга кўра, комиссариатдаги стоматолог хонаси ёниб кетган. Baza  бу ерга ҳам “Молотов коктейли” улоқтирилганини ёзган.

Россиянинг Украинага босқинидан сўнг ҳарбий комиссариатларни ёқиб юборишга ҳаракат қилиш бўйича ўндан ортиқ ҳолатлар қайд этилди.

21 сентябрь куни РФ президенти Владимир Путин мамлакатда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Шундан кейин сиёсий фаоллар ва мухолифатчилар аҳолини норозилик намойишларига чиқишга чақирди. Алексей Навальний жамоаси намойишчиларни қўллаб-қувватлашини эълон қилган.

Москва прокуратураси норозилик акцияларида иштирок этганлар ва унга чақирганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирган.

«ОВД-инфо» портали маълумотларига кўра, 22 сентябрь ҳолатига кўра, Россиянинг 39 шаҳрида сафарбарликка қарши намойишларда иштирок этган 1310 киши қўлга олинган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

1589 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

987 15:50 01.06.2023

Саудия Арабистони аҳолиси 32 миллиондан ошди

823 14:19 01.06.2023

Аср намозига 30 дақиқа қолган бўлса пешин ўқилмайдими?

2568 10:45 01.06.2023

Қозоғистон: Россия-Украина чегарасига тинчликпарвар кучларни юбориш ҳақида мудофаа вазирлиги муносабати

2421 09:25 01.06.2023

Ўшда халқаро муаззинлар танлови бўлиб ўтди

1436 08:48 01.06.2023
« Орқага