Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россияда суд биринчи марта сафарбарликка чақирувни ноқонуний деб эълон қилди

832

Ленинград вилоятининг Гатчина суди сафарбар қилинган Павел Мушуманскийнинг даъвосини қаноатлантирди ва унинг ҳарбий хизматга чақирилишини ноқонуний деб топди, деб маълум қилади "Aгора" ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи раҳбари Павел Чиков.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра бу қарор, Россия суд амалиётида биринчи марта бўлди.

Мушуманский ўз даъвосида армияга чақирилишдан бош тортишини қуйидагича изоҳлади: "Мен тирик одамларни ўлдиришга, йўқ қилишга берилган буйруқларни бажара олмайман". 

Мушуманский евангелист бўлиб, илгари диний эътиқоди туфайли Кингисепп психо-неврологик мактаб-интернатида муқобил ҳарбий хизматни ўтаган. “Қисман” сафарбарлик эълон қилингач, у чақирилиб, ҳарбий қисмга жўнатилган. 

12 октябрь куни у судга мурожаат қилган ва суд сафарбарлик тўғрисидаги қарорни иш мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйган. 

Ноябрь ойи бошида Белорецк (Бошқирдистон Республикаси) суди Белорецк темир-пўлат заводининг 23 нафар ходимининг Украинадаги урушга сафарбар этилишини бекор қилиш ҳақидаги даъволарини қаноатлантирди. 

Пўлат заводи ишчиларини хизматга чақирган ҳарбий рўйхатга олиш комиссияси суд қарори устидан апелляция бериш ниятида эканлигини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кўнгилли аскарларни Мудофаа вазирлиги таъминлайди

428 17:20 30.01.2023

Россиядаги қирғизистонлик маҳбус Украинада ҳалок бўлди

549 14:30 30.01.2023

Собиқ бош вазир Путин унга таҳдид қилганини айтди

1056 11:50 30.01.2023

Россия хорижга чиқиш паспортини бериш қоидаларини ўзгартирди

746 16:10 29.01.2023

Фарҳод Толипов: «Ҳеч қайси давлат Россияга урушни давом эттириши учун ёрдам бераётгани йўқ»

1139 15:45 28.01.2023

Путин икки ҳафта ичида туғилишни кўпайтириш йўлларини топишни буюрди

1258 13:35 28.01.2023
« Орқага