Янгиликлар

Россиядан бу йил қанча одам ҳажга боради?

766

Бу йил 25 минг россиялик Маккага ҳаж қилиш имкониятига эга бўлади - Саудия Арабистони Россияга тегишли квотани тайинлади, деб хабар беради Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов РИА Новости агентлигига.

Ҳаж ҳар бир мусулмон учун Ислом зиёратгоҳларига фарз бўлган зиёратдир. Ҳар йили Саудия Арабистони барча мамлакатлар учун зиёратчилар сони бўйича мусулмон фуқароларининг сонига мутаносиб равишда квоталар белгилайди.

"Уфа шаҳрида Ҳаж кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда биз квоталарни минтақалар бўйича тақсимладик. Саудия Арабистони билан тузилган шартномага кўра, бу йил россияликлар учун квота 25 минг ўринга тенг", - деди Аббясов.

Ҳаж Исломнинг икки асосий байрамларидан бири бўлган Қурбон байрами арафасида - зулҳижжа ойида ("ҳаж ойи") амалга оширилади. Бу йилги ҳаж мавсуми диний тақвимга кўра, 22 июлдан бошланиши мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

653 15:30 06.04.2020

Москва Марказий Осиё давлатлари интеграциясига қарши – қозоқ сиёсатшуноси фикри

812 14:30 06.04.2020

Россияда кўп қаватли уй портлади

837 22:30 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1711 21:30 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2522 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

740 14:30 31.03.2020
« Орқага