Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиядан Украина чегараларида "провокацияларни тўхтатиш" талаб қилинди

452

G7 мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари (Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ), шунингдек, Европа Иттифоқи вакили Россия қўшинларининг Украина билан чегаралар яқинида ва Қримда бўлишидан хавотир билдирди ва уни "провокацияларни тўхтатишга" чақирди. Бу ҳақда вазирларнинг қўшма баёнотида айтилган.

"Ушбу кенг кўламли, эълон қилинмаган қўшин ҳаракатлари таҳдид солувчи ва беқарорлаштирувчи ҳаракатлардир. Биз Россияни халқаро мажбуриятларга мувофиқ провокацияларни тўхтатишга ва кескинликни дарҳол пасайтиришга чақирамиз», — дейилади баёнотда.

Вазирлар, шунингдек, Россияни Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (EХҲТ) иш принципларини эслатди ва уни ҳарбий кучлар ҳаракатининг шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россия билан ҳамкорлик дастури юзасидан Мудофаа вазирлиги баёноти

595 12:30 05.05.2021

Ўзбекистон фуқароси Россия миграция хизмати ходимлари томонидан калтакланди 

1019 09:49 04.05.2021

Шубҳали обрўга эга Дмитрий Киселёв Тошкентда маҳорат дарси ўтди

1110 08:30 04.05.2021

Польша чегарачилари россиялик ва тожикистонлик болаларни тутиб олишди

571 16:00 03.05.2021

Украина шарқида ярим миллиондан зиёд киши Россия фуқаролигини олди

798 09:03 03.05.2021

Россияда “президент”ни “олий ҳукмдорга” алмаштириш таклиф қилинди

1431 08:30 03.05.2021
« Орқага