Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиядан Ўзбекистонга авиарейслар сони ортади

1364

Россия 5 октябрдан эътиборан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Баҳрайн, Ҳиндистон ва Бирлашган Араб Амирликларига мунтазам авиарейслар сонини оширади. Ҳукумат матбуот хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тезкор штабнинг қарори қабул қилинган.

Қарорга кўра, Москвадан Тошкентга парвозлар сони ҳафтада тўрттага етказилади. Бундан ташқари, Бухоро ва Самарқандга икки марта, Урганч, Наманган, Фарғона, Андижон ва Термизга бир мартадан рейслар амалга оширилади. 

Коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан Россия 2020 йилнинг 22 мартида бошқа давлатлар билан авиарейсларни чеклаш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бироқ ёзда ушбу чеклов юмшатилди. Кўп ойлар давомида Россия ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида фақатгина чартер рейслар амалга оширди, уларнинг ҳар бири учун алоҳида келишишга тўғри келди. 
Россия Қирғизистон билан мунтазам авиақатновни ўтган йилнинг декабрида, Ўзбекистон ва Тожикистон билан эса жорий йилнинг 1 апрелида тиклади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Мир Араб»га яна россиялик талабалар қайтмоқда

1378 15:52 31.05.2023

Хитойнинг Марказий Осиёга таъсири: Россия янги рақобатчи соясида

1363 17:15 30.05.2023

Россия тил билмаганларга ҳам фуқаролик бермоқчи: урушга одам етишмаяпти

1053 15:36 30.05.2023

Москвада нималар бўлди: Тўқаевнинг “ур тўқмоғи”, Пашинян ҳалиям норози...

2916 11:35 27.05.2023

Москва ядро қуролини Беларусда сақламоқчи

1109 12:35 26.05.2023

Ғарб матбуотининг Эрдоғанга икки хил баҳоси: сайловгача ва ундан кейин...

2345 21:19 25.05.2023
« Орқага