Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистоннинг Бухоро ва Наманган шаҳарларига мунтазам авиқатнов йўлга қўйилади, дея хабар берди «ТАСС» ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, парвозлар 1 декабрдан бошлаб «Smartavia» компанияси томонидан йўлга қўйилади. Бухорога парвозлар ҳар ҳафта сешанба куни, Наманганга эса ҳар чоршанба куни амалга оширилади.
«23 ноябрь куни Пулково халқаро аэропортидан Бухорога биринчи мунтазам қатнов амалга оширилди. Илгари авиакомпания Ўзбекистонга фақат чартер дастури доирасида рейсларни амалга оширган бўлса, 1 декабрдан Санкт-Петербургдан Наманганга янги мунтазам рейсларни йўлга қўйилади», – дейилади хабарда.