Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Россияга ўғирлик қилгани келганмисан, урушга бор!»

1242

Ижтимоий тармоқда Москва ЙПХ ходимлари ва Марказий Осиёдан борган мигрант  ўртасидаги суҳбат акс этган видео тарқалди.

Хорижлик фуқаро нима айб иш қилгани номаълум. Видеотасвирда полиция мигрантдан бир неча марта Россияга нима учун келганини сўраётганини кўриш мумкин:

— Ўғирлик килгани келганмисан?, — деб қайта сўроққа тутяпти полиция. 

— Ишлагани келганман, — деган жавобга эътибор ҳам бермай, унга урушга бориб хизмат қилиши ва Россияни ҳимоя қилишини буюриб, дўқ уряпти.

Россия кўплаб давлат фуқароларини "бағри"га сиғдирган давлат. Аммо бугун вазият аввалгидек эмас. Путин қисман сафарбарлик эълон қилган кундан бошлаб Россиядаги мигрантлар тақдири глобал масалага айланди. Россия ҳукумати мигрантларни урушга тортишнинг турли йўлларини қидирмоқда. Юз минглаб россияликларнинг урушга чақирилишдан қочиб ўзга юртларга чиқиб кетаётгани ҳарбийга чақирилувчилар сонига таъсир этмай қолмайди. 

Меҳнат муҳожирларига мўмай даромад илинжида уруш ўчоғига бориб қолмасликлари учун такрор ва такрор мурожаатлар қилинмоқда. 

Россия-Украина можароси ҳазил эмас. Бу ҳақиқий уруш. Бунга аралашиб, ўзингизни қурбон қилманг! Зеро, тинч ва осуда ҳаёт Яратганнинг инъоми. Бунга хиёнат қилишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинанинг Испаниядаги элчихонасидаги портлашдан кейин посилкалардан яна бир нечта бомба топилди

241 21:04 01.12.2022

Нима учун муслима аёлларга ғайридин эркакка турмушга чиқиш тақиқланган?

701 20:00 01.12.2022

Павел Фелгенгауер: «Қозоқлар ва қирғизлар ҳеч қачон Ереван тарафида туриб Бокуга қарши жанг қилмайди»

629 19:00 01.12.2022

«Арманистон Қорабоғни Озарбайжоннинг бир қисми деб тан олди» — Россия ТИВ вазири Лавров

529 18:10 01.12.2022

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

253 17:28 01.12.2022

Пентагон Қатарга дронларга қарши илғор мудофа тизимини сотади

224 16:30 01.12.2022
« Орқага