Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиянинг асосий ҳарбий иттифоқчилари Кремлда нимани муҳокама қилди?

1958

Кеча, 16 май куни Москвада Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди. Кремлда бўлиб ўтган саммит Коллектив хавфсизлик шартномасининг 30 йиллиги ва КХШТнинг 20 йиллигига тўғри келди.

Учрашувда Россия президенти Владимир Путин, Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Беларусь президенти Александр Лукашенколар иштирок этишди. Саммитга КХШТ Бош котиби Станислав Зась ҳам келди.

Саммитнинг очиқ қисмида фақат Путин ва Лукашенко Украина ҳақида гапирди. Россия президенти яна Украинада биологик қуроллар ишлаб чиқилиши, шунингдек, бу мамлакатда «нацизм авж олгани» ҳақида эълон қилди. Александр Лукашенко, ўз навбатида, Украинани «парчалашга уриниш» ва бу мамлакат «Ғарб қўл остида қолгани» ҳақида гапирди. Учрашувнинг бошқа иштирокчилари очиқчасига Украина ҳақида ҳеч нарса дейишмади.

Путин саммит иштирокчилари Украинадаги «махсус ҳарбий операция»ни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишларини айтди.

Саммитда КХШТ қўшинларини Украинага юбориш масаласи кўтарилмади, деди ташкилот бош котиби Станислав Зась. «Ушбу махсус ҳарбий операцияда КХШТнинг иштироки масаласи кўтарилмаган ёки муҳокама қилинмаган», деди бош котиб. Қозоғистон ҳукумати «махсус операция» бошланишиданоқ КХШТ қўшинлари Украинада жанг қилмаслигини айтган эди.

Москвадаги саммитда Путин Украинадаги «махсус операция»нинг бориши ҳақида «муфассал маълумот берди», деб хабар берган  Зась бошқа тафсилотларни келтирмаган.

КХШТ Коллектив хавфсизлик кенгаши баёнот билан чиқди, унда Украина ва Россиянинг «махсус операцияси» ҳақида сўз юритилмаган. Баёнотда, жумладан, «Афғонистондаги ва КХШТга аъзо давлатларнинг бошқа ташқи чегараларидаги вазият ташвиш уйғотади», дейилади. ОДКБ давлатлари «нацизмни улуғлаш ва неонацизмни ёйишга қаратилган ҳар қандай уринишларга» қарши туришга ваъда беришди. Шунингдек, улар НАТО билан «амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини» тасдиқладилар.

Путин саммитда Россиянинг НАТОга аъзо бўлиш арафасида турган Финляндия ва Швеция билан «муаммоси йўқлигини» айтган. Унинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатларнинг альянсга қўшилиши Россия учун «бевосита таҳдид» туғдирмайди. «Аммо бу ҳудудга ҳарбий инфратузилманинг кенгайиши, албатта, бизнинг жавобимизга сабаб бўлади ва биз учун яратилиши мумкин бўлган таҳдидлардан келиб чиқиб, бу нимага асосланишини кўриб чиқамиз. Яъни, аслида муаммолар нолдан яратилади. Майли, шунга яраша жавоб берамиз», деган Путин.

 Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Швеция ва Финляндиянинг НАТОга кириши ҳақида гапирди:

 «Бизда на Финляндия, на Швеция билан ҳудудий баҳсларимиз йўқ, Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши эса Россия иттифоқда иштирок этувчи давлат билан ҳудудий баҳслар пайдо бўлиши мумкин», — деган у.

Швеция ва Финляндия 15 май куни расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза беришларини эълон қилишди. Бу 17 май куни содир бўлиши кутилмоқда. Аризаларни кўриб чиқиш чоғида, НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, НАТО Швеция ва Финляндияга «шу жумладан, НАТОнинг Болтиқбўйи минтақасида мавжудлигини кучайтириш» учун хавфсизлик кафолатларини бериши мумкин.

Беларус президенти Александр Лукашенко Ғарб Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (ОДКБ) аъзо давлатлар учун катта хавф туғдириши ва КХШТ давлатлари хавфсизликни таъминлаш учун имкон қадар тезроқ бирлашиши кераклигини айтган. 

«Мамлакатларимизнинг тезкор бирлашмасисиз, биз эртага мавжуд бўлмаслигимиз мумкин», деган Лукашенко ва дунё тартибининг бир қутбли тизими «қайтариб бўлмайдиган ўтмишда қолиб кетганини» қўшимча қилган.

У Ғарб давлатлари ва альянсларини Россия ва Беларусга қарши «кенг кўламли гибрид уруш»да айблади. “Коллектив Ғарб ўз позицияларини сақлаб қолиш учун қаттиқ кураш олиб бормоқда. Барча воситалар, шу жумладан ташкилотимиз масъулияти доирасидаги воситалар қўлланилади: ғарбий чегараларимиз яқинида НАТО қуроллари билан пўписа қилишдан тортиб, биринчи навбатда, Россия ва Беларусга қарши бошланган кенг кўламли гибрид урушгача", деди Беларус раҳбари.

Унинг таъкидлашича, КХШТ мамлакатлари ЕИ давлатлари каби блок ичидаги бирликни намойиш этмаяпти. Хусусан, унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда январь ойида бўлиб ўтган норозилик намойишлари чоғида бўлган «сўнгги воқеалар контекстида [Украина атрофидаги вазиятда] аввалги бирлик» йўқ. Лукашенко Ғарбни Украинадаги можарони чўзишга ва мамлакатни парчалашга уринаётганликда айблади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

51 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

436 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

51 12:20 02.07.2022

Исроилнинг Эронга оид яширин маълумотлари тарқалиб кетди

422 12:00 02.07.2022

Ғарбий Соҳилдаги тартибсизликларда исроилликлар яраланди

113 11:45 02.07.2022

“Муҳожирлар ташналикдан вафот этган” – ХМТ таассуфда

212 11:15 02.07.2022
« Орқага