Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиянинг Ғарб давлатларидан 120 миллиард доллар қарзи борлиги аниқланди. У қарзларни қайтармоқчи эмас

3276

Goldman Sachs урушдан кейин Россиядан чиқиб кетган биринчи йирик Ғарб банкидир

Wall Street гиганти пайшанба куни «Россиядаги бизнесини тартибга солиш ва лицензиялаш талабларига мувофиқ тугатишини» айтди, деди Goldman Sachs вакили.

Президент Владимир Путин

Украинага бостириб киришга буйруқ берганидан сўнг, Ғарб Россия молия тизимининг кўп қисмини, шу жумладан унинг марказий банки ва энг йирик тижорат кредиторлари - ВТБ ва Сбербанкни қамраб олувчи санкцияларни авж олдирди. 

Рейтинг агентликлари Россиянинг қарз дефолтига дучор бўлишидан огоҳлантирмоқда.

Пайшанба куни Россиянинг аъзолигини тўхтатган Халқаро ҳисоб-китоблар банки маълумотларига кўра, халқаро банкларнинг Россия субъектларидан 121 миллиард доллардан ортиқ қарзи бор. 

Европа банкларининг жами 84 миллиард доллардан ортиқ даъволари мавжуд, Франция, Италия ва Австрия энг кўп зарар кўрган, АҚШ банклари эса 14,7 миллиард доллар қарзга эга.

Олдинроқ Goldman Sachs 2021 йил декабрь ойида Россияга 650 миллион доллар кредит қарзи борлигини маълум қилган эди.

Кўпроқ зарар кўриши мумкин бўлган бошқа банклар ҳам яқинда Россияни тарк этиши кутилмоқда.  Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни Россиядаги иқтисодий вазият «мутлақо мисли кўрилмаган даражада» эканини айтди ва Ғарбни «иқтисодий уруш»да айблади.  

Франциянинг Societe Generale банки  ўтган йил охирида Россияда деярли 21 миллиард доллар зарар кўрганини айтди.

Франциянинг BNP Paribas чоршанба куни маълум қилишича, унинг Россия ва Украинага берган қарзи 3 миллиард еврони (3,3 миллиард доллар) ташкил этади.

Deustche Bank чоршанба кунги баёнотида Россияга «чекланган» таъсир кўрсатганлигини, ялпи кредит таъсири 1,4 миллиард евро (1,5 миллиард доллар)ни ташкил этганини айтди.  

АҚШ банклари ҳам катта йўқотишларга учрашлари мумкин.  Citigroup ўтган ҳафтада Россиядан жами 10 миллиард долларга яқин зарар етказганини маълум қилди.

Cити чоршанба куни ўзининг истеъмол банки бизнесидан чиқиш режасига амал қилишини айтди - аммо сиёсий ва иқтисодий шароитни ҳисобга олган ҳолда харидор топиш жуда қийин бўлиши мумкин.

«Ушбу чиқиш йўлида ишлаётган эканмиз, биз мавжуд шароит ва мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда ушбу бизнесни чекланганроқ асосда бошқарамиз», дейди у баёнотда.  «Россия иқтисодиёти босқин натижасида жаҳон молия тизимидан узилиб қолган бир пайтда, биз мамлакатдаги операцияларимизни ҳисоб китоб қилишда давом этмоқдамиз», дея қўшимча қилди у.

«Россия энергия бозорлари, хом ашё нархлари нуқтаи назаридан муҳим, аммо молия сектори, Европа молия сектори таъсири нуқтаи назаридан Россия унчалик муҳим эмас».  - деди марказий банк вице-президенти Луис де Гуиндос.

«Биз кўрган йўқотишлар ва кескинликларни пандемия бошида содир бўлган воқеалар билан таққослаб бўлмайди», дея қўшимча қилди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

706 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

327 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

496 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

912 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

668 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1460 17:20 02.02.2023
« Орқага