Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиянинг Германияга ҳужуми жазосиз қолмади

1499

Германия бундестагига киберҳужумлар уюштиришда айбдор, деб ҳисобланган россиялик икки жисмоний ва бир юридик шахсга нисбатан Европа Иттифоқи санкция жорий этди. 

Иттифоқнинг расмий журналида эълон қилинган баёнотга кўра, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби Бош бошқармаси раҳбари Игор Костюков, зобит Дмитрий Бадин ҳамда Бош штаб Бош бошқармасининг криптографияга ихтисослашган 85-махсус хизмат бош маркази санкцияга учради. Бу шахслар энди Европа Иттифоқи мамлакатларига виза ололмайди, уларнинг иттифоқ ҳудудидаги мол-мулки музлатиб қўйилади. Бундан ташқари, Европа Иттифоқидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг уларга молиявий воситалар ажратиши мумкин эмас. 

2015 йилнинг апрел-майида юз берган киберҳужумлар туфайли Германия парламентининг IT-инфратузилмаси буткул фалажланиб қолган эди. Бундестагни бир неча кунга тармоқдан узиб қўйишга тўғри келди. Хакерлар анчагина маълумотларни ўғирлаган, бир қатор депутатлар ва ҳатто Германия канцлери Ангела Меркелнинг электрон почтасини бузган. 

Жорий йилнинг майида Меркел киберҳужумлар учун Россияни айблади ҳамда ҳужумларнинг изи Россия махсус хизматларига олиб борганини даҳшат деб атади. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россиялик фуқаро терактни оқлагани учун жарима тўлайди

403 16:35 30.11.2020

Коронавирус: Россияда қашшоқлар сони янада ортиши мумкин

302 10:40 29.11.2020

Россия Африка давлатларини коронавирус вакцинаси билан таъминламоқчи

289 14:30 28.11.2020

Қирғизистон рус тилини расмий мақомидан маҳрум этмоқчи

616 17:52 26.11.2020

Трамп бир яхшилик қилиб кетмоқчи...

2595 12:05 25.11.2020

Қорабоғ кимники? - Путин изоҳ  берди

3540 09:21 23.11.2020
« Орқага