Янгиликлар

Россиянинг Суриядаги урушга қўшилганига 4 йил тўлди

722

Россия Сурияда ҳарбий операция бошлаганига 4 йил бўлди. Ўтган вақт давомида минглаб сурияликлар Башар Асад режимининг асосий иттифоқдошининг қурбонига айланди, дея ёзади “Анадолу” агентлиги.

Россиянинг аралашуви Сурия урушидаги энг муҳим босқичлардан бири бўлди ва ва вазиятни Асаднинг фойдасига ўзгартириб юборди.

Россия ҳарбий ҳаво кучлари 2015 йилнинг 30 сентябрида ИШИДга қарши кураш иддаоси билан Сурияда ҳаво ҳужумларини амалга оширишга киришди. Вақт ўтиши билан Москва Асад режимини қўллаб-қуватлашни кенгайтирди.

“Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи” (SNHR) ташкилоти маълумотига кўра, охирги тўрт йил ичида камида 6686 суриялик Россия армиясининг қурбонига айланган, улардан 908 нафари аёллар ва 1928 нафари болалардир. Булар фақат шахси аниқланган қурбонлар бўлиб, аслида уларнинг сони кўпроқ бўлиши мумкин.

Россия ҳарбий ҳаво кучлари мактабларни 201 марта, тиббиёт муассасаларини 190 марта, бозорларни 56 марта ва аҳоли яшайдиган ҳудудларни 1083 марта бомбардимон қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Австрия сурияликлар учун 750 минг евро ажратади

139 20:00 23.10.2019

Сурияга қайтган оилалар яна Туркияга ўтиб кетмоқда

539 09:00 23.10.2019

Суриянинг Тел Абяд шаҳридаги портлашлар сабаб 3 нафар тинч аҳоли жароҳатланди

197 15:16 22.10.2019

Суриялик курдлар бирдамликка чақирмоқда: «Биз шу юртнинг тенг ҳуқуқли фуқароларимиз»

539 19:00 19.10.2019

Туркиядаги суриялик мухожирларга қараб ҳайрон қоламан...

1746 18:00 17.10.2019

Суриядаги тартибсизликликлар Обамадан қолган меросми?

551 14:00 16.10.2019
« Орқага