Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Россиянинг Украинадаги жиноятлари текшириш бўйича трибунал иш бошлайди 

487

Франция европалик ва украиналик ҳамкорлари билан биргаликда Россиянинг Украинадаги агрессия жинояти бўйича махсус трибунал яратиш устида иш бошлади, дея хабар бермоқда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

"Россия агрессиясидан кейин Украинада содир этилган жиноятларнинг жазосиз қолишига қарши кураш Франция учун устувор вазифадир. Биз Украина адлия тизимини ҳам, Халқаро жиноий судни ҳам қўллаб-қувватлаб, ушбу жиноятларни содир этган шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаш учун  кучларни сафарбар қилдик. Улар холис ва мустақил тергов ўтказишга қодир” - дейилади хабарда. 

Франция ташқи ишлар вазирлиги Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларидан иқтибос келтирди, у бир кун аввал БМТ бошчилигида Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал тузиш таклифини эълон қилган. 

“Биз халқаро ҳамжамият билан ушбу ихтисослаштирилган судни имкон қадар кенг кўламда қўллаб-қувватлаш учун ҳамкорликни бошлашга тайёрмиз”, деди у. Унинг сўзларига кўра, Россия “ўзининг даҳшатли жиноятлари, жумладан, суверен давлатга қарши тажовуз жинояти учун” тўлов тўлаши керак. 

Россиянинг БМТнинг Женева штаб-квартирасидаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг айтишича, ҳар қандай механизм ва ундан ҳам кўпроқ БМТ ҳомийлигида халқаро трибунал яратиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкцияси талаб этилади. “Сиз тушунишингиз керакки, Кенгашнинг бу масала бўйича қарори қабул қилиниши эҳтимолдан йироқ”, — деди у. 

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқинидан бир неча кун ўтиб, президент Владимир Зеленский Украина Россияни жавобгарликка тортиш учун Гаагадаги Халқаро судга расман даъво аризаси билан мурожаат қилганини айтди. 

Октябрь ойида Европа Кенгаши Парламент Aссамблеяси (ПACЕ) махсус халқаро трибунал яратишни тезлаштиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ноябрь ойида НAТО Парламент Aссамблеяси Россия тажовузи учун халқаро трибунал яратишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

421 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1053 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1625 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1296 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

485 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

575 17:41 06.02.2023
« Орқага