Таҳлил

«Иблисни қуроллантирмоқни истамаймиз»

1479

Динга мансублар ичида улардан узоқ бўлиш ёки қочиш лозим бўлган кишилар бор. Чунки улар ўзларига маҳлиё кишилар бўлиб, хусусан адашган ёки камчилиги борларни менсимай, уларга юқоридан қарашади. Уларни масхараласа гўё савоб оладигандай, тилини узун қилади. Уларнинг айбини очганидан ёки азобга гирифторлигидан хурсанд бўлгандай, туҳматлар тўқийди!

Бу хил диндорлик эгасига ҳам, одамларга ҳам балодир. Қотган қалб эгалари қанчалик илмда чуқур бўлсалар ҳам вазнлари йўқ кишилардир. Қадимдан динлар бағритош каслардан зиён кўрган. Бундайлар хастани даволамайдилар, балки соғломни ўлдирадилар. Ёмон сўз айта оладилар, аммо яхши иш қила олмайдилар.

Биз бу гапларимиз билан жиноятчини ҳимоя қилмоқчи ёки адашганни тўғри демоқчи эмасмиз. Балки инсонга қарши шайтонга ёрдам беришни ёки қадами тойиб кетганга қарши иблисни қуроллантирмоқни истамаймиз. Зеро, адашган ё тойганни қўлидан тутсак, тўғри йўлга ўзи тушиб олади.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Қуръони каримнинг беш меҳвари" китобидан

Мубашшир АҲМАД таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Саодат асрида аёл озодлиги»

480 12:45 29.08.2019

Албатта Муҳаммад Аллоҳнинг бетакрор яратмишидир. Муҳаммадни яратган Зот покдир!

1564 22:00 17.08.2019

Шайх Муҳаммад Ғаззолийнинг вафотлари

1724 16:00 17.07.2019

"Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз"

868 23:17 20.05.2019

Даъват йўлида мен йўлиққан офатлардан бири

3950 10:00 11.02.2019
« Орқага