Янгиликлар

Рублнинг қадрсизланиши Россия учун фойдали(ми?)

905

Нефть, рубль ва коронавирус... Охирги кунларда шу уч тушунча туфайли Россия иқтисодиётида қалқиш юзага келиши ва бу Россия билан яқин алоқаларга эга қўшниларига ҳам жиддий таъсир кўрсатиши бўйича хавотирлар кузатиляпти. Иқтисодий вазиятни иқтисодчиларга қолдириб, масаланинг сиёсий контекстидан мантиқ излаб кўрамиз. 

Аввало, нефть қазиб чиқарувчи мамлакатларнинг ОПЕК ташкилоти ва Россия ўртасида коронавирус туфайли талаб камайган "қора олтин" нархини пасайтириб юбормаслик учун нефть қазиб чиқаришни янада камайтириш бўйича тайёрланаётган келишув айнан Россия ташаббуси билан бузилганига эътиблр қаратиш лозим.

Яъни, бу ОПЕКнинг Россияга зарбаси эмас, балки Москванинг ўзига ишониб, ўйлаб қабул қилган қарори. Шу аснода нефть нархига якка ўзи таъсир қила оладиган 2-3 давлатдан бири - Саудия Арабистони бунга жавобан нефть қазиб чиқаришни камайтириш ўрнига кўпайтириб, нархни янада туширишини ҳам Россия учун кутилмаган реакция дейиш қийин.

Бундай ўзига ишончнинг мавжудлигини 2014 ва 2016 йилги нархлар пасайишидан кейин Россия бундай вазиятларга тайёрлик механизмларини ишлаб чиқиб қўйгани билан изоҳлаш мумкин. Ҳатто рублнинг 15 фоизлик қадрсизланишидан ҳам Москва фойда қилади - зеро бюджетга даромадлар долларда келиб, харажатлар рублда қилинади.

Вазиятдан катта азият чекадиган қатлам - меҳнат мигрантлари, бироқ йўқотишлар маълум муддатга пул ўтказмаларини камайтириб туриш билан минималлаштириш мумкин. Нефтнинг нархи ва рублнинг қадри ошиши учун Саудия Арабистонининг ҳовуридан тушишини ёки коронавируснинг нефт истеъмолига таъсири камайишини кутиш лозим бўлади.

Биринчи вариант Ар-Риёднинг йўқотишларга қанчалик узоқ чидашига боғлиқ. Иккинчи вариант учун эса, бир томондан энг йирик нефть истеъмолчиларидан бири ва коронавируснинг асосий ўчоғи бўлган Хитойда эпидемия темпи кескин пасайиб, тўхтаган корхоналар ишга қайтаётган бўлса, бошқа томондан дунёнинг бошқа ерларида авж олиб, пандемияга айланиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Вазият издан чиқса, Хитойнинг ўзигагина фаол ишлаб чиқариш қайтиши етарли бўлмаса керак, бунда Москва ўзи бошлаган ўйинга ўзи тутилиши мумкин. Бироқ, жумладан, Марказий Осиё давлатларининг бахтига, бунинг эҳтимоли юқори эмас.

манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Британия Хитой ва Россияни коронавирус ҳақида фейк тарқатишда айблади

553 15:30 06.04.2020

Москва Марказий Осиё давлатлари интеграциясига қарши – қозоқ сиёсатшуноси фикри

731 14:30 06.04.2020

Россияда кўп қаватли уй портлади

835 22:30 04.04.2020

Россия: Коронавирусдан тузалган аёл вафот этди

1708 21:30 04.04.2020

Коронавирус йўқоладими ёки инсоният билан қоладими? – академик жавоби

2518 09:53 04.04.2020

Россияда коронавирус ташхиси учун юқори аниқликдаги тест яратилди

740 14:30 31.03.2020
« Орқага