Янгиликлар

Руҳоний: “Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёрмиз”

649

Эрон мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш учун Саудия Арабистони билан мулоқотга тайёр, дея хабар бермоқда РИА Новости. 

“Бизнинг Саудия Арабистони билан ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоимиз йўқ. Саудия Арабистони тайёр бўлиши билан мавжуд масалаларни муҳокама қилишимиз мумкин. Албатта, минтақадаги энг муҳим масала – Яман муаммоси”, – деди Эрон президенти Ҳасан Руҳоний матбуот анжуманида. 

Унинг айтишича, Яманга қарши ҳарбий ҳаракатларни бошлаш билан Риёз катта хатога йўл қўйган. 

Эслатиб ўтамиз, Яманда 2015 йилдан бери ҳукумат кучлари ва шиа ҳусийлар ўртасида қарама-қаршилик давом этиб келмоқда. Саудия Арабистони ҳукумат кучларини қўллаб-қувватлаяпти. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Суратдаги тарих: Саудия Арабистони нефтининг АҚШга берилиши

1816 13:30 08.04.2020

Трамп Россия ва Саудия Арабистонига таҳдид қилди

1926 11:30 06.04.2020

Саудиялик олимлар коронавирусга қарши ҳалол вакцина яратмоқчи

1119 09:00 02.04.2020

Ҳаж зиёрати бу йил бўлмайдими?

2467 09:30 01.04.2020

Саудия Арабистони газ нархини икки бараварга арзонлаштирди

440 19:12 31.03.2020

Жидда вилоятига кириш ва чиқиш тўхтатилди  

449 18:30 30.03.2020
« Орқага