Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди

5008

Халқнинг овози эшитилаётгани ва ҳукуматимизнинг бундай нозик масалаларга муносабати мени хурсанд қилди. Ҳуқуқларимиз қайтаётганидан севинчдамиз. 

Ҳозир рўмолни бўйинни қўшиб ўрашга рухсат берилмабди, десам, қувончли хабарни хиралаштираётгандек бўламан. Умид қиламан, бўйнингни кўрсатиб юр, деб ўқитувчилар ўқувчилари кўнглини синдиришмайди. 

Энг катта масала ҳал бўлганда, жузъий жиҳатни деб ҳеч ким муаммо кўтармайди. Муроса йўли билан масала тугал ҳал бўлади.

Энди ислоҳотларни тўлиқ тўғри йўлга тушиб олишига сабаб бўладиган мулоҳазамни айтсам: "Мавсумий" қарор ё баёнотларни тўхтатиб, ишларни қонунлар билан тартибга солиш ва уларга риоя қилишга кўникиш даври келди. Ҳа, кўникиш. Чунки биз оғзаки қарор ва буйруқлар билан иш қилишга ўрганиб қолганмиз. 

Бу эса жамиятнинг ҳамма қатламига алоқадор масалалар бир кишининг кайфият ва тушунчасига боғланиб қолишига сабаб бўлади. 

Масалан, айнан рўмол масаласида Халқ таълими вазирининг фикр ва баёноти икки ой ичида икки хил янграмоқда. Олдинроқ бу йил мактабларда мактаб формасига қатъий риоя қилиниши гапирилган бўлса, ҳозир истиснога рухсат этилиши айтилмоқда. 

Агар бу масала Қонун билан тартибга солинса, бутун жамият кимнингдир оғзига қараб қолишига эҳтиёж туғилмайди. Ҳамма Қонунга амал қилади, ундан чиққан жазоланади. Бошқа қонун-қоидалар ҳақида ҳам шу гап. 

Рўмол масаласида эса қонун қабул қилишимиз шарт эмас. Бу ҳуқуқни ҳимоя қиладиган Конституциямиз ва айрим қонунларимиз олдини, уни тўсиб турган баъзи қарор ва баёнотлардан тозалаб ташласак кифоя. 

Яна кунимиз хурсандчилигига қайтаман: Қизларимиз бошига момоларининг рўмоли қайтаётгани билан ҳаммани табриклайман. 

Бу тўғрида ишончли қадам ташлаётган ҳукуматимизга миннатдорчилигимни изҳор қиламан ва қодир Аллоҳдан бу қадамлар янада мустаҳкам бўлишини тилайман!


Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

 Дин мафкураларга муҳтож эмас!  -  Мубашшир Аҳмад

1804 00:27 06.08.2022

Мубашшир Аҳмад: "Энди ҳамма томон тинчланиши керак..."

1484 01:26 03.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

1649 12:55 02.07.2022

Устоз Мубашшир Аҳмад масъулларга жума намози хусусида мурожаат қилди

8360 17:28 15.05.2022

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар. 10-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

1276 17:23 20.04.2022

Рўза тутмасликни мубоҳ қилувчи узрли ҳолатлар. 9-кун | Устоз Мубашшир Аҳмад

892 17:19 20.04.2022
« Орқага