Рўмол учун курашда ғолиб бўлдик, лекин тасаттурни бой бердик...

23:00 06.03.2019 8717

Дунёнинг бутун мувозанатларини остин-устун қилган иккита жаҳон урушидан кейин келиб чиққан Совуқ уруш капитализм ва социализм ўртасида аввалдан келишиб олинган курашга асосланган сохта тартиб эди.

Совуқ урушнинг ортида АҚШни ҳар жиҳатдан қўлга олган америкалик яҳудийларнинг кучи бор эди.

Совуқ уруш АҚШнинг, тўғрироғи, уни қўлга олган яҳудий кучининг ҳам АҚШ, ҳам дунё миқёсида мустаҳкамланиши ва кучайтирилиши учун вақтдан ютиш мақсадида ўйлаб топилганди.

Яҳудий кучи тахминан ярим аср ичида АҚШни ҳар томонлама қўлга олишнинг уддасидан чиқди.

Туркиядаги секюляр тизим эса 28 февралдаги тўнтариши (Туркияда 1997 йилнинг 28 февралида амалга оширилган билвосита давлат тўнтариши – тарж.) билан глобал тизимнинг йўлдоши эканини яна бир бор исботлади.

Яҳудий кучи бошчилик қиладиган глобал тизимнинг олдида янги таҳлика борлиги ҳақида хулосага келинди.

Ўша вақтда НАТОнинг бош котиби бўлган Вилли Клаас “Глобал тизимнинг олдидаги энг катта таҳдид – Ислом”, деган ҳолда бу таҳликанинг номини очиқ-ойдин баён қилган эди.

Совуқ уруш тугатиладиган, Исломга қарши уруш “терроризмга қарши уруш” номи билан НАТОнинг асосий стратегияси сифатида белгиланадиган бўлди.

Глобал тизим Исломни ошкора нишонга олар экан, Туркияда 28 февраль тўнтаришининг пойдевори қўйилди ва ўша куни кўчалардан танклар олиб ўтилди.

Глобал тизим Исломни нишонга олар экан, унинг йўлдоши эканини намоён қилган Туркиядаги секюляр тизим Исломни “жаҳолатпарастлик” номи билан энг катта таҳдид ўлароқ эълон қилди.

Жуда катта хиёнат эди – бу

Аввалроқ 28 февраль тўнтаришининг энг катта учта хиёнатини қисқача шундай таърифлаган эдим:

1. “Жаҳолатпарастлик” баҳонасида жамиятимизнинг мавжудият сабаби бўлган, тарих яратишига имкон берувчи исломий идентификациясини бостириш, руҳий илдизларини қуритиш.

2. Бу жамиятни минг йил давомида бир-бирига боғлаган исломий идентификациясини ерга уриш, кучсизлаштириш, бунга муқобил тарзда этник идентификацияларни кучайтириш, Туркияни парчаланиш остонасига олиб бориш...

3. “Мўътадил  Ислом” номи билан таништирилган Исломни протестантлаштириш лойиҳаси учун йўл очиш, мусулмонларнинг зеҳний ўзгаришларга учраши, зеҳний соврилишлар томон етакланиши...

Мазкур хиёнатларнинг иккитасига аввалроқ тўхталиб ўтган эдим, ҳозир эса учинчиси – натижаси энг хавфлиси ҳақида сўз юритмоқчиман.

28 февраль тўнтаришининг энг катта хиёнати: Исломни протестантлаштириш лойиҳаси

28 февраль тўнтариши Исломнинг байроқдори бўлган бу заминдан Исломнинг изини ўчириш лойиҳаси эди.

Шу сабабли ҳам минг йил давом этиши айтилди.

Минг йил давом этмади, аммо зеҳнларимизни ўзгартирди: рўмол учун курашда ғалаба қозондик, бироқ тасаттурни бой бердик!

Рўмол-тасаттур деганим билан, бу гапни ҳаётнинг ҳар жабҳасига нисбатан қўллаш мумкин, масалани рўмол-тасаттур даражасига туширишни истамайман.

Аслида мен эътиборни тортмоқчи бўлган жиҳат мана бу: нима учун курашдик, лекин қаерларга соврилиб кетдик?

Тасаттурнинг руҳидан деярли асар қолмаганини кўриб, биз рўмол деб шунинг учун курашганмидик, дея сўрашдан ўзимизни тўхтата олмаймиз. Демак, бошимиздан ўтганларни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда ҳар жабҳада дегенерация рўй бераётган бу жараённи қандай қилиб ўнглаш устида бош қотиришга мажбурмиз.

28 февраль тўнтариши оддий тўнтариш эмасди. Зеҳнларни ўзгартиришни, жамиятни психологик енгишни мақсад қилган қув, икки юзли, постмодерн тўнтариш эди.

Жамиятни, айниқса, мусулмонларни тиз чўктиришга, зеҳний соврилишларга учрашига эриша олди. Албатта, бу ҳодисанинг бир томони, бошқа томонлари ҳам бор.

Эҳтимол, 28 февраль билан боғлиқ равишда тузишимиз мумкин бўлган ва хавотирга энг кўп сабаб бўлувчи гап шу: 28 февраль тўнтариши мусулмонлигимизнинг сифатини кўришимизга имкон берадиган лакмус қоғози вазифасини ўтаб берди.

Исломни протестантлаштириш лойиҳаси ФЕТОга (Фатҳуллоҳчи террор ташкилоти, Фатҳуллоҳ Гулен бошчилигидаги ҳаракат  – тарж.)  ҳавола  этилган эди. Фақат Туркияда эмас, бутун дунё бўйлаб.

Глобал тизим эътироз билдирмайдиган, ҳаётдан узоқлаштирилган, индивидуал эътиқод даражасига тушириладиган, қаршилик кўрсатиш ва мавжудият имкониятлари йўқ қилинадиган, “чучмал” Исломни ўйлаб топишга уринилди.

28 февраль тўнтаришидан кейин мусулмонларнинг конформизмга, оппортунизмга таслим бўлиши, асов секюляризмга енгилиши, исломий ҳассосиятларидан айрилиши, камбағалларнинг муаммоларига лоқайд бўла бошлаши, бемалолчиликка ўрганиши, ҳалол-ҳаром ўлчовларини эътиборсиз қолдириши 28 февралда бошланган зеҳний соврилишларнинг натижасидир. 

Секюлярлашишнинг исломий ҳассосиятларимиз ва иддаоларимизни буғлаштирган бу зеҳний соврилиш бичимлари билан юзлашиб ҳисоб-китоб қилмасак, жамият қадриятларининг йўқ бўлишининг ва биздан умидвор мазлумларнинг умидлари чиппакка чиқишининг олдини ололмаймиз.

Қайтадан мусулмонлашишга мажбурмиз

Бунинг учун эса аввало ўзимизни тартибга солиб, мазлумларнинг умидлари сўнишига йўл қўймайдиган тамаддун сафарига чиқишимизни таъминлайдиган зеҳний, маданий, ижтимоий ва ахлоқий қадамларни зудлик билан ташлаш вазифамиздир.

Юсуф Қоплон,

Туркия, “Янги шафақ” газетаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!