Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Рўмол ўраган муаллима ёхуд сатри аврат таълимга зидми?

3507

Яқин дугонам физика фани ўқитувчиси, малакали педагог. Унинг касбини айтиб ўтишдан мақсадим, бу орқали ўқиш ва ишда сатри аврат чалғитувчи ва тўсиқ эмас, аксинча ёрдам ва қулайлик экани исботланган у айтиб берган бир воқеадир. 

“Албатта сатри авратнинг машаққатлари бор. Лекин у нафақат охиратга ажр, балки дунёнинг ўзида ҳам амал қилувчи эгасига гўзал бир ҳикматни уқтириб турувчидир. Ҳаёт йўлларимда рўмолим билан содир бўлиб турадиган воқеалар мени шундай хулосага олиб келган. Ўша воқеаларнинг айримлари билан бўлишмоқчиман. 

Ўқитувчиман. Пойтахт лицейларининг биридаги педагоглик фаолиятим даври эди. Замон оғирроқ бўлса-да, иложи борича рўмол ўраб, ёпиниб юришга интилганман. Ўзбекистоннинг ўқувчилар ўртасидаги жаҳон фан олимпиадаларида доим юқори ўринларни қўлга киритиб келувчи энг кўзга кўринган ўқув юрти раҳбари бизнинг лицейимизда меҳмон бўлди. Болаларга сифатли таълим беришга жидду жаҳд қилганим, касбимни жуда севишим, замонавий фан-технологияларга қизиқишим мени бу учрашувга етаклаб кирди. Учрашув қизғин савол-жавобларга тўлиб кетди. Суҳбат, табиийки, лицейнинг жаҳон миқёсида бундай юқори кўрсаткичларга қандай эришаётгани доирасида айланди. Бунинг сири нимада, дея берилган саволга меҳмоннинг берган жавоби умрбод ёдимда қолса керак. Меҳмон аввал узоқроқдан жой олган ва жавобга илҳақ бўлиб турган-менга ишора қилиб, ўрнимдан туришимни илтимос қилди. Сўнг “Бунинг асосий сири шуки, мен ўз лицейимда ўқитувчи ва ўқувчи аёл-қизлардан мана шу синглим каби кийинишларини сўрайман”, деган жавоб янгради. Аудитория буни кутмаган эди. Очиғи мен ҳам. Аммо берилган жавоб учрашувнинг “ўша сир”га қизиқаётган барча қатнашчиларини ўйга толдирганига ишонаман. 

Қиш. Лицей ҳовлиси қалин қор билан қопланган. Танаффус бўлди дегунча ўқувчилар ҳовли томон отилиб, қорбўрон ўйнашга тушиб кетишарди. Ўқитувчилар орасида мен қатори ёшлар ҳам бор. Улар ҳовлига чиққанларида ўқувчи йигитларнинг қорбўронлари остида қолишарди. Шундай кунларнинг бирида ёш ҳамкасабалар лицей биносига аранг қочиб киришаркан, рўпарадан келаётган курс раҳбарига шикоятлар ёмғирини ёғдирдилар: “Иброҳим ака, талабаларингиз бунча бетарбия бўлишмаса, курс раҳбари бўлиб нега уларни тартиб-интизомга чақирмайсиз…” 

“Ёмғир” бироз тингач Иброҳим ака дедилар: “Келинглар ҳозир ҳовлига Наргизани чиқариб юборамиз. Кузатиб турамиз. Аминманки, ҳеч ким қорбўрон қилмайди. Нега? Ўйлаб кўринглар!” Ҳамма, воқеага тасодифан шоҳид бўлиб қолган мен ҳам бир муддат сукут ичида қолдик. Ўша онда ҳамкасабаларим ҳам сатри авратдаги ҳикмат ҳақида тафаккур қилган бўлишса ажаб эмас. Ҳақиқатдан ҳам ўқувчилар менга нисбатан бундай ва бошқа тарздаги беҳурматликни қилишга журъат этишмаган. Шунданми, дарсларимиз давомида аудиториянинг бутун диққатини мавзуга қарата олардим ва дарсларим сифати ҳақида фақат ижобий фикрлар эшитганмиз”, деб ҳикоясини тугатди дугонам. 

Хулоса чиқариш эса, ўзингиздан, азиз аёллар. 

Камола Абулқосим

Чеченистон: жума намозидан сўнг Ал-Ақсо ҳақига дуо қилинади

Ҳасан Басрий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Туркия парламенти рўмол тақиқини бекор қилди

2015 15:40 06.02.2020

Рўмолли қиз коллежни судга берди

2358 15:37 28.01.2020

Австриялик мусулмонлар рўмол тақиқи устидан Конституцион судга шикоят қилди

1579 18:00 14.01.2020

"Нет, нет, это харам, харам, снимать не надо!"

4398 16:00 13.01.2020

Муслима  жарроҳлар бир марталик стерил рўмолдан фойдаланадиган бўлди

1146 12:00 24.12.2019
« Орқага