“Рўмол ўраш қарорини қабул қилишимга Президентимиз Шавкат Мирзиёев туртки бўлди”

22:00 07.02.2018 10834

"Ким сенга рўмол ўратди?»
«Нима? Касалмисан? Ёшсан ҳали, ўрама рўмол!»
«Менинг репутациямга таъсир қилади!»
«Ички сиёсатга тўғри келмайди!»
«Қоғозда бу фақат, еч дедим!»
«Оқимга қарши сузасанми?»

Бу даҳшатли гапларни анчадан бери эшитиб келдим. Қизиқ, нега Хоразмда инсонлар яхши нарсалар ҳақида доим ёмон фикрда?

Лицейда талабаман. Шаҳримизда ҳижоб ўрайдиганлар сони роса камайиб кетганди, ўқув биноларда эса бундай одам топилиши мумкин эмасди. Лицейимда кўп бу ҳақида «суҳбатлар»дан ўтдим. Қўполлик қилишди. Кечирдим. Чунки ишонардимки, барчамиз гўзал динимизга эътиқод қилиш ҳуқуқига эгамиз!

Энди ҳаммани доим ўйлантирадиган савол. Ким менга бу қарорни, яъни рўмол ўраш қарорини қабул қилишимга туртки бўлди, биласизми? Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев! У киши менга эркин фикрлаш, ўз ҳуқуқларимни талаб қилишга мотивация бердилар!

Азиз Ватандошлар! Нафақат оқни қорадан ажратиш, балки «Бу оқ», «Бу қора» деб айтиш вақти келди.

Л.М.
Хоразм вилояти, академик лицей талабаси

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!