Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Иймон

Рус хоккейчиси: «Мен ичмайман, мен мусулмонман!»

8293

ЦСКА ҳимоячиси Ярослав Дибленко жамоасининг Гагарин кубогидаги ғалабасидан сўнг ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

Учрашув қаҳрамонларидан бири армиячилар ҳимоячиси Ярослав Дибленко бўлди. Дибленко рус бўлишига қарамай, бир неча йил олдин исломни қабул қилиб, мусулмон бўлган. Маълумотларга кўра, унинг динга келишига 10 йил олдин қадрдон дўсти, Митишчи шаҳрининг “Атланта”, кейин «Трактор» клубларида бирга ўйнаган ҳимоячи Алберт Яруллин сабабчи бўлган.

«У [Яруллин] Исломга аввалроқ келган. Мен ундан кўп нарса ўргандим, биз дин мавзусида кўп гаплашардик. Албатта, мен бундан олдин ҳам баъзи нарсаларни, масалан, Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида билардим. Бу мен учун жуда қизиқ эди», дейди ЦСКА ҳимоячиси.

«Алҳамдулиллаҳ. Менга ғалабани насиб этгани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унинг инояти билан бугун ғалаба қозондик. Мени кутаётган қариндошларим, хотиним, ота-онам, онам, қайнонам, кичкина қизимга раҳмат. Жуда асабий бўлди, лекин биз буни енгиб ўтдик”, деди хоккейчи мухбирга берган интервьюсида.

Ғалаба учун шампан ичасизми, деган саволга Ярослав Дибленко: »Мен ичмайман, мен мусулмонман", деб жавоб берди. Шунингдек у намозни сира тарк қилмаслигини таъкидлаб ўтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

778 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

558 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

572 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1376 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2614 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1532 15:50 01.06.2023
« Орқага