Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Рус олигархларининг сирли ўлими

3381

Кеча "Лукойл"нинг собиқ топ-менежери, миллиардер Александр Субботин Митишида вафот этди

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Субботин шаман Магуанинг олдига алкоголизмдан даво истаб келган. Тўсатдан унинг юраги оғриб, ўзини ёмон ҳис қилган. Табиб тез ёрдам чақирмасликка қарор қилган ва беморнинг оғзига дори томизиб ётқизиб қўйган. Кўп ўтмай унинг жонсиз жасади шифокорлар ва полиция ихтиёрига топширилган.

Охирги уч ой ичида 7 нафар россиялик топ-менежер сирли шароитда вафот этди. Уларнинг баъзилари оилалари билан бирга ўлик ҳолда топилган. Россия олигархларининг ўлимлари сериясини охир-оқибат ўлганларнинг барчаси нефт ва газ соҳаси билан боғлиқлиги билан бирлаштиради.

Мултимиллионер, Новатек компанияси раҳбарининг собиқ ўринбосари Сергей Протосеня рафиқаси ва қизи билан бирга Испанияда осилган ҳолда топилди.

Протосенянинг ўлимидан бир кун аввал Испаниядан 3000 километр узоқликда мултимиллионер Владислав Аваев рафиқаси ва 13 ёшли қизи билан бирга ҳаёт белгиларисиз топилган эди. Жасадлар эр-хотинга тегишли ҳашаматли Москва квартирасидан топилган. Бундан ташқари, тўппонча ҳам топилган. Расмийлар Аваев аввал рафиқаси ва қизини ўлдирган, кейин эса ўз жонига қасд қилгани ҳақидаги тахминни илгари суришган. Худди шу тўппонча қотиллик қуроли сифатида тан олинган. Бу икки ҳолат ўртасида бор-йўғи 24 соатлик фарқ бор ва улар ўртасида, албатта, параллеллик келтириш мумкин. Протосеня ва Аваев миллионер олигархлар бўлиб, Россия нефть ва газ саноатининг энг юқори доираларининг вакиллари эди. Протосеня "Новатек" газ компанияси раиси ўринбосари, Аваев эса "Газпромбанк" вице-президенти бўлган.

"Газпром" компаниясининг молиявий ва хавфсизлик бўйича бош менежери Александр Туляков Россиянинг Украинага бостириб киришининг эртасига осилган ҳолда топилди.

Январ ойи охирида, Россиянинг Украинага бостириб кириши арафасида, "Газпром"нинг 60 ёшли топ-менежери Леонид Шульман ўлик ҳолда топилган эди. Унинг ўлимига, ўз жонига қасд қилган, деб хулоса чиқарилган. Тахминан бир ой ўтиб (25 февраль) Александр Тюляков ўз уйида осилган ҳолда топилган. Тюляков, шунингдек, Россия энергетика гигантининг собиқ менежери эди. Уч кундан кейин газ ва нефт магнати Михаил Уотфорд Буюк Британиянинг Суррей шаҳридаги уйининг гаражида осилган ҳолда топилди. 24 март куни MedStom тиббий буюмлар корпорациясини бошқарувчи  миллиардер Василий Мелников Нижний Новгороддаги квартирасида рафиқаси Галина ва икки ёш ўғли билан бирга ўлик ҳолда топилди. 

Сочи яқинидаги “Красная Поляна” тоғ-чанғи курортининг директори бўлган 37 ёшли мултимиллионер Андрей Круковский ҳам бахтсиз ҳодиса туфайли дунёдан кўз юмди. Айнан шу курорт Президент Владимир Путин учун энг севимли дам олиш маскани ҳисобланади.

Уч ой ичида еттита сирли ўлим. Аммо уларнинг барчасини бирлаштирган асосий нарса шундаки, ўлганларнинг барчаси топ-менежерлар, энг юқори бошқарув даражасидаги элита эди. Албатта, бу кўплаб тахминларни келтириб чиқарди. Натижада, айрим оммавий ахборот воситалари ўз жонига қасд қилишлар сохта бўлиши мумкинлиги ҳақида гумон қила бошладилар. Бундан ташқари, баъзилар бу ўлимларда Кремл ва Владимир Путиннинг алоқаси бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда Американинг USA Today газетаси сўнгги уч йилда камида 38 олигарх ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган бўлган суриштирув материалларини эълон қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Туркия географик ва стратегик жиҳатдан муҳим давлат” – НАТО Бош котиби

43 23:45 25.05.2022

Мевлут Чавушўғли ва Маҳмуд Аббос Фаластин масаласини муҳокама қилди

85 23:25 25.05.2022

Саудия Арабистони: “Исроил Фаластин муаммосини ҳал қилиши керак!”

206 22:50 25.05.2022

АҚШ ва Хитой тўғридан-тўғри қарама-қаршиликка киришмаслиги керак – Генри Киссинжер

186 22:30 25.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: АЖРУН – Ажр

99 21:50 25.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: қалтис ҳаракат

325 21:10 25.05.2022
« Орқага