Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Руслар уйингизга бир марта келса, кетиши қийин бўлиши мумкин» – Москва бу сўзлардан дарғазаб

6412

Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Россия ҳарбийларининг Қозоғистонга юборилиши ҳақидаги сўзларини «сурбетлик» деб атади.

Блинкен Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти миссияси доирасида Қозоғистонга ҳарбий хизматчилар жўнатилишига изоҳ берар экан, шундай деди: «Яқин тарихдан олинадиган сабоқ шуки, уйингизга руслар бир марта келса, уларнинг кетиши қийин бўлиши мумкин».

Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса бунга жавобан Энтони Блинкен биринчи навбатда ўз мамлакати тарихига мурожаат қилиши кераклигини айтди. 

«Агар Блинкен тарих сабоқларини жуда яхши кўрса, у қуйидагиларни билиши керак: агар сизнинг уйингизда америкаликлар бўлса, омон қолиш, ўғирланмаслик ёки зўрланмаслик қийин бўлиши мумкин», – дейилади вазирлик баёнотида.

Россия томонининг таъкидлашича, «бизга буни яқин ўтмиш эмас, балки бутун 300 йиллик Америка давлатчилигини ўргатади»

Бу ҳақда «ўз уйларида чақирилмаган меҳмонларни кўрган Шимолий Америка ҳиндулари, корейслар, вьетнамликлар, ироқликлар, панамаликлар, югославияликлар, ливияликлар, сурияликлар ва бошқа кўплаб бахтсиз одамлар кўп нарсаларни айтиб беришади».

Энтони Блинкен, шунингдек, ўз баёнотида Қозоғистон тартибсизликларни бостириш учун нега ташқи ёрдамга эҳтиёж сезганини АҚШ тушуна олмаётганини айтган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

255 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

560 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

424 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

228 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

891 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1017 18:30 24.01.2022
« Орқага