Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарувчилар кенгаши Россияга кенг кўламли босқин бошланганидан бери учинчи резолюцияни қабул қилди, унда Россияни Украина ядровий иншоотларига қарши ҳар қандай ҳаракатларни тўхтатишга чақирди.
МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгаши Украина томони унинг хавфсиз ишлашини таъминлаш учун унинг устидан назоратни қайта тиклаши учун Россия Запорожье АЭСидан «ўз ҳарбий ва бошқа ходимларини олиб чиқиши» кераклигини айтди.
Ҳужжатда рус қўшинлари томонидан ЗАЭСнинг украиналик хизмат кўрсатувчи ходимларига босим кўрсатилиши, шунингдек, «атроф ҳудуднинг ўққа тутилиши натижасида ташқи электр таъминотининг қайта-қайта узилиши» ҳақида ташвиш билдирилган.
Ҳужжатни 35 давлатдан 24 таси қўллаб-қувватлаган, Россия ва Хитой қарши овоз берган. Вьетнам, Ҳиндистон, Кения, Намибия, Покистон, Саудия Арабистони ва Жанубий Африка бетараф қолишга қарор қилган, Бурунди ва Ливия делегациялари овоз беришда қатнашмаган.